24.10.2016 02:09 Бишкек 2063

Коалициянинг тарқалиши ақлга тайин иш эди

Бугун Жогорку Кенгашда кўпчилик коалицияси тарқалди. Аниқроқ айтганда ўтган чақурувда бунингдек ҳуқуқидан бирор марта ҳам фойдаланмаган ҚСДП ундан чиқиш бўйича баёнот берди. Қандоқ сабабларга кўра? Ёки янги коалицияга қайси партия кирмай қолади, деган саволлар барчани қизиқтириши табиий.


Аввалам бор, охирги ойларда «Ата - Мекен» партияси фаолиятида мантиқ оқсамоқда эди. Бу партия ҚСДП ва президентга нисбатан муҳолифат томонга ўтиб кетишга тўла ҳақли эди. Лекин у бундай қилмади. Хатто ҚСДПнинг лидери Иса Омуркуловнинг: « агар сизлар ўзбилармон бўлсангиз унда коалициядан чиқиб кетинглар» , деган таклифига Омурбек Текебаев: «Бизга бу жой яхшироқ», деб жавоб қилди. Мундоқ ўйлаб қарасанг улар коалицияда туриб, яна ўз ҳолича муҳолифат ҳам бўлиб олган эдилар.
Бу каби ишлар  2000 йилга келиб фуқаролар уруши якун топган қардош Тожикистонни эслатади. Ўша пайтда Имомали Раҳмон етакчилигидаги хукумат аъзолари хокимиятни куни кечаги дала қомондонлари билан бўлишишга мажбур бўлган эдилар. Шунингдек кечаги жангарилар Помирда чегара ҳавфсизлигини таъминлашга тайин этилганди. Улар ҳам ўзларини «Минг бир кеча» эртакларида қайд этилган Гулобод хокимидай иш тутдилар. Эрталаб чегарани қўриқлагандай кўринардилар, қечқурун эса контрабандистлик билан шуғулланар эдилар. Худди шундай мантиқсизлик Текабаевнинг харакатида ўрин олганди. Шунинг учун бошқарув коалициянинг «Ата-Макен» қутилиши ақлга тайин бўлган иш деб ҳисоблаш мумкин. Танқидчиликни ўзингизга мос кўрдингизми? Марҳамат муҳолифатга расман ўтинг. Ушбу майдонда ишингизга барака тилаймиз.
Булар ўрнига энди ким келади?
Атамбаев ва Омурбек Бабановлар орасида 2011 йилда  тузилган келишим бор эди. Ўша пайтда Омурбек Бабанов ўз имкониятларини ақл торозусида ўлчаб туриб, президентликка номзодини қўймади. У ўзининг барча медиа ва ташкилотчилик ресурсларини Алмазбек Шаршеновичнинг ихтиёрига топширган эди. Бу хизмати учун сайловдан кейин Омурбек Бабанов Бош вазир лавозимига эришди. Гарчи бу воқеа ошкор айтилмасада, лекин сир ҳам тутилмаган. Бироқ, у Бош вазир курсисида  кўп ўтираолмади. Бир йилга етиб бормаёқ уни, коалицияни бузиб чиққан Текабаев иссиқ ўрнини тарк эттирди. Нима ҳам дердик, совға қилинган от ишида ўзидан бошқани айбламаса ҳам бўлади… Лекин  ҳозирги вазиятда Омурбек Бабанов ўша беш йил илгариги ўрнини қайтиб олишига қулай имконият яратилди.
Албатта Атамбаев янги президентлик муддатга бормайди. Бироқ Бабанов президент сайловларида бирор бир келишилган номзодни қўллаб бериши мумкин (у қайси партия номзоди бўлишидан қатъий назар, шунингдек ҚСДПдан ҳам). Бунинг эвазига у қайтадан Бош вазир лавозимига эга чиқади. Референдумдан кейин премьернинг ваколатлари илгаригига қараганда анча кенгаяди. Шунинг учун  парламент ҳам, уни  ушбу лавозимдан олиб ташлаши қийин бўлади. Омурбек Токтогуловичнинг келажаги учун яхши бошланиш...
 
Бўлим мақолалари
14.10.2021
12.10.2021
09.10.2021
08.10.2021 Афғонистон заминида ўзбек ватандошларимизнинг тили ва маданияти ривожланаверади
ТОШКЕНТ. 8 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация кеча, 7 октябрь куни Афғонистон муваққат ҳукумат раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Кабир бошчилигидаги Афғонистон раҳбарияти вакиллари билан музокаралар ўтказди. Бу хақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
08.10.2021
07.10.2021
05.10.2021
28.09.2021
23.09.2021
22.09.2021