04.11.2016 22:14 2731
Хуқуқ ҳимоячиси Уметалиева ўзини ИИВга сўроққа чақирилишига харакат қилмоқда
Шу кунларда оммавий ахборот воситалари ИИВга таянган ҳолда милиция таниқли хуқуқ ҳимоячиси Токтайим Уметалиевани бишкеклик қайсидир аёлни калтаклагани борасида хабар тарқатдилар.
“Альянс – Пресс” агентлигига Т. Уметалиеванинг ўзи хабар беришича, ўша аёл у 1 ноябр куни учрашган. Бироқ унга хатто бармоғини ҳам текизмаган. Энди эса натижасиз ўзини Бишкек ШИИБсига ёки ИИВ марказий аппаратига чақирилиши учун харакат қилмоқда.
“Гап менинг ҳимоям остидаги бир неча кишиларни ноқонуний равишда аёл уйидан ҳайдаб чиққанлиги хақида эди. Мен ўша аёлнинг уйига борган пайтимда ҳеч кимни хақорат қилмадим ва дўппослаганим ҳам йўқ. У жойда жуда кўп гувоҳлар бор эди. Агар мен уни урган бўлсам экспертиза қилишсин: балким менинг муштларим шилингандир ёки бўлмаса... Агар у аёл калтакланган бўлса менга тиббий ҳисоботини кўрсатсинчи?! Бироқ мендан милиция ҳодимлари беркиниб оляпдилар. Улар мени тергов қилишларини истайман. Бироқ мелисалар мендан қўрқишмоқдалар. Буларнинг ҳоли шу бўлса нега мени ОАВ талатадилар? Мен буни сиёсий буйрутма деб ҳисоблайман ”,- дейди Уметалиева “Альянс-Пресс”га берган интервюсида.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|