10.11.2016 23:49 Бишкек 3069

Ўзбекистон билан чегараларни делимитация қилишда ижобий силжиш

9 ноябр куни Қирғизистон парламентида янги бўлажак Хукуматнинг таркиби, дастури ва тузулиши бўйича муҳокама бўлди. “Мажлис чоғида депутатлар чегара ҳудудларидаги вазият борасидаги масалани муҳокама қилиб, қисман қирғиз-ўзбек чегарасидаги аҳвол уларни ташвишлантираётганини изҳор этдилар”, - дейилади ҚР Жогорку Кенгаши матбуот котибияти баёнотида.


Чегаралар бўйича вице бош вазирликка номзод Жениш Разаков Ўзбекистон билан ўзаро алоқалардаги ижобий динамика пайдо бўлганини қайд этди.
“Охирги пайтлари қирғиз - ўзбек давлат чегараларида  делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича ижобий силжиш кузатилмоқда. Жорий йилда икки давлат делегациялари беш бора учрашдилар. Шу кунларда ҳам қирғиз томони Ўзбекистонда музокара олиб бормоқдалар. 49 баҳсли участкалардаги позициялар бўйича келишувга эришилди”, - дея ахборот берди Ж.Разаков.
Унинг таъкидлашича Ўзбекистон билан чегараларни делимитация ва демаркация қилишда Хукумат  бошқа давлат органлари билан ҳам ҳамкорлик ишлари тезлаштирилади.
 
Бўлим мақолалари
09.05.2025
08.05.2025
07.05.2025
05.05.2025
28.04.2025
23.04.2025
21.04.2025
17.04.2025
14.04.2025
12.04.2025