19.11.2016 19:02 Бишкек 3017

Президент ички ишлар вазири Улан Исраиловни қабул қилди

19 ноябр куни Президент Алмазбек Атамбаев ички ишлар вазири Улан Исраиловни қабул қилди. Бу хақида ҚР Президенти матбуот котибияти хабар берди



Учрашув чоғида давлат Раҳбари ИИВнинг жамоатчилик ҳавфсизлиги ва ҳуқуқ тартиботини таъминлаш билан бирга жиноятчиликка қарши кураш борасидаги комплекс фаолиятини кучайтириш бўйича режалари хақидаги маълумот билан танишди.

Президент билан ички ишлар вазири шунингдек милиция ҳодимлари учун  уй-жой қурулиши бўйича режаларни муҳокама қилдилар.
Давлат Раҳбари мамлакатда ҳуқуқ-тартиботни ва ҳавфсизликни таъминлашда ички ишлар органлари  юқори даражада  жавобгар эканлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.

“ ИИВ олдидаги зарурий вазифалардан бири, ҳуқуқ ҳимоя органлари тизимини иш юзида ислоҳ қилиб, фуқароларнинг милицияга бўлган ишончини қозонишдир”, - деди Президент ўз сўзининг якунида.
 
Бўлим мақолалари
09.05.2025
08.05.2025
07.05.2025
05.05.2025
28.04.2025
23.04.2025
21.04.2025
17.04.2025
14.04.2025
12.04.2025