26.11.2016 18:40 Бишкек 1924

Алмазбек Атамбаевнинг 5 йиллиги

Янаги ҳафтада Алмазбек Атамбаевнинг президент инаугурацияси тантаналари ўтказилганига ҳам беш йил бўлади. Бу хақда энди кўп гап айтилади, мақолалар ёзилади. Бу борадаги биринчи сўзни айтиб қолай.


Шундай қилиб, мамлакатимиз 5 йил илгари тинчлик осойишталик билан президент сайловларини ўтказиб олди. Инаугурацияга тайёргарлик ишлари бошланди. Роза Исаковна Конституция бўйича бир йилдан ортиқроқ вақт бошқарувда туриши керак бўлгани сабаб, президентлик лавозимни бўшатиб беришдан бошқа иложи қолмаган эди. Лекин унинг ҳайрлашув совғаси ҳам ўзига хос бачканагина бўлди.
Гап Роза Отунбоевага қарашли одамлар инаугурация тантаналарини тайёрлаётиб, унга нимагадир ўша пайтдаги Гуржистон президенти Михаил Саакашвилини таклиф қилишди (Ваҳоланки ўша пайтда унинг режими билан Россия 2008 йилдан буён уруш ҳолатида эди).  Бундай аламзадалик билан қилинган чора туфайли Россия томонидан бирор бир жиддий раҳбар тантана ўтказилаётган залда пайдо бўлмади. Бундай нохуш кўриниш туфайли Қирғизистон ва Россия алоқалари бир йилга қадар илиқ муомиладан ташқарида эди.
Магарам Атамбаев президентлик сайловида Россия билан иттифоқда бўлиш шиори билан ғалаба қозонганди. Инаугурацияни тайёрлаганларнинг совуқ қилиқлари туфайли Кремлдагилар Қирғизистон яна “кўпвекторли”, бошқача айтганда иккиюзлама ўйинлари бошлаб юборибдида деган фикрга келгандилар. Бу тушунмовчиликларга кейинроқ барҳам берилди. Лекин ўша пайтда бу каби “паст кетиш” бўлмаганда, кризисга қадар  ҳозир Юқори Норин каскади ГЭСининг битта бўлса ҳам электростанцияси ишга кирган бўлар эди.  Бироқ энди кеч бўлди. Бунингдек “агарда” деб бошланадиган гап-сўзларнинг энди мавриди эмас...
Шундоқ қилиб Атамбаев 5 йил мобайнида нима иш қилди? У сиёсий репрессиялар билан шуғулландими (Оллоҳ кўрсатмасин у кунни, сиёсий одам ўлдиришлар Бакиев даврида қолди). Бироқ ундан кимлардир барибир қўрқардилар. Кимлардир очиқдан –очиқ, кимлардир зимдан уни инкор қилишга, бўйинсунмасликка  харакат қилдилар. Бироқ улар ниятларига яраша - кимиси тинчгина ва яна кимиси шовқин – сурон билан сиёсий майдонни тарк этдилар. Бу ишларга биргина Мелис Мирзакматовни эслаш кифоя. Агар эсингизда бўлса Роза Отунбаевани Ўш шаҳри собиқ мэри очиқдан очиқ узоқроқ жойларга жўнатиб юборганди.
Атамбаевга одатда икки хил айб тақамоқдалар. Биринчиси Атамбаев ва унинг аппарати барча давлат ишларига, ҳатто қонун бўйича бошқа органлар ечадиган ишларгада киришаётганлиги. Иккинчиси эса унинг жуда кам ишлар қилишга улгургани ва яна жуда кўп ишлар бажарилмай қолганини таъкидлашмоқдалар.
Бироқ бу масалаларни ечишда  Атамбаевнинг шахсий сифатларидан кўра, у етакчилик қилаётган халқнинг  ҳусусияти ҳам катта рол ўйнашини ҳисобга олиш керак. Президент балким кўп ишларга, шунингдек иқтисодгада киришмоқчи эмас эди. Лекин унда танлашга имкон бўлмади. Агар у бу ишларга шахсан ўзи киришмаганда, бизнинг амалдорларимиз умуман ҳеч қандай фаолият олиб бормасдилар. Атамбаев  давлат аппаратининг мутлоқ  пассивлиги билан курашди.
Бажарилмаган ишлар бўйича ҳам шунингдек ҳолат устивор. Президент – сеҳргар эмас экан. У ҳатто гуноҳи кабиралар қилган вазирларнинг бошини танасидан жудо қилдиргувчи подшоҳ ҳам эмас (Унга бундай ишларни қилишга ҳеч ким ваколат бермаган). Уни танқид қилаётганлар ўзлари нима ишни ўринлатиб қўйган экана ? Яхши ишлари бўлса кўрсатсинлар. Ёки улар фақат бузишни биладиларми?
Энди, энг муҳими хақида. Президент чарчабди. Президентнинг толиққанлиги унинг барча пресс – конференцияларида кўриниб турибди. Агар хокимият ҳам афюн кабидир деганлар бўлса, бу гаплар Алмазбек Шаршеновичга таълуқли эмас экан. У очиқ – ойдин уқиб олгувчига шунингдек: «Менинг хукумдорлигимнинг охирги йили келмоқда. Мен қўлимдан келганини қилдим. Қайсидир киши президент бўлиб ишлаш осон деса, уриниб кўрсин яхшироқ ишлашга. Халақит бермайман. Фақат ишларингизга омад тилаб, ташқаридан кузатиб тураман»,-дейди.
Унинг бу гаплари ҳам ҳурматга лойиқ.
 
Бўлим мақолалари
14.10.2021
12.10.2021
09.10.2021
08.10.2021 Афғонистон заминида ўзбек ватандошларимизнинг тили ва маданияти ривожланаверади
ТОШКЕНТ. 8 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация кеча, 7 октябрь куни Афғонистон муваққат ҳукумат раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Кабир бошчилигидаги Афғонистон раҳбарияти вакиллари билан музокаралар ўтказди. Бу хақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
08.10.2021
07.10.2021
05.10.2021
28.09.2021
23.09.2021
22.09.2021