16.12.2016 20:55 Бишкек 1784

Бишкекдаги ахлатхона полигонини эстон фирмаси қурадими?

Бишкекда ярим асрлик ахлатхона полигонини ёпиб, унинг ёнига янгисини қуришмоқчилар

Альянс-Пресс ахборот агентлигига пойтахт мэрияси хабар беришича, Европа реконструкция ва ривожланиш банкининг кредит маблағлари эвазига ушбу объектнинг қурилишини Эстония фирмаси ўз зиммасига оладиганга ўхшайди.
Бишкек мэрияси ўтказган конкурс натижасини яқин кунларда ЕРРБ тасдиқлаши керак. Ушбу танловга жуда кўп давлатларнинг корхоналари, жумладан хитой фирмалари ҳам қатнашдилар. Бироқ барча фирмалардан фақатгина эстонларнинг таклифлари комиссияда чуқур таъсурот уйғотди. Гарчи танловда иштирок этган фирмалар халқаро масштабда шунингдек лойиҳаларни илгари амалга оширган эдилар. Шунинг учун барибир охирги сўзни албатта ЕРРБ айтади.  
 
Бўлим мақолалари
29.12.2020
04.05.2020
14.02.2020
23.07.2019
24.04.2019
27.10.2018
29.09.2018
18.07.2018
26.06.2018
23.06.2018