29.12.2016 23:29 2792

2017 мелодий йил арафасида

Шундай учқур сўз бор: тарихчилар учун давр қанчалик қизиқ бўлса, замондошлар учун шунчалик оғир бўлади. Кириб келаётган янги йил Қирғизистон тарихида жуда қизиқ бўлиши кутилмоқда. Лекин биз бу йилни аянчли эмас, балки истиқболли йил бўлишини жуда ҳоҳлар эдик. Хокимият алмашмоқда. Бу албатта нормаль ҳолатдир. Агар у янгиланмаса эди, у ҳолатда жамият ларзага келиб, норозилик кучаяр эди.

Биз қандай хавфдан ўзимизни олиб қочишимиз керак? Охирги декабрдаги сайловларда сайловчиларнинг овозлари атига 200-300 сомга сотилганининг гувоҳи бўлдик. Эркин овозлар сотилиши энг ёвуз хавфдир. Иккинчи хавф жамиятдаги ҳудудий жиҳат бўйича бўлинишдир. Кузда биз саҳифамизда баён этган эдик. Бу бўлинишнинг олдини олиш учун ечим топилди деб. Бунинг учун икки ет   акчи партиялар «Республика» ва ҚСДП альянс тузади ва бунинг натижасини ҳам бирга баҳам кўрадилар. Масалан ҚСДП президентлик шоҳкурсисини ўзида сақлаб қолади, Омурбек Бабановга эса референдумдан кейин кенг имтиёзларга эга бўлган Бош вазир мансаби тегади. Бирқ бу вариант Омурбек Бабановнинг каттароқ иштаҳа сақлаётгани сабаб ишламай қолди.
Бироқ бу келаётган йил  янги коалиция ва партияларнинг янги иттифоқлари тузулишлари билан билан бизни зериктириб қўймайди дегани. Чунки бугунда аниқ президент бўлаоладиган конкрет шахс кўринмаётир. Демак, президент бўладиган инсон кўпроқ жамоатчилик бирикмалари – партия ва харакатларни, бунинг орасида ҳудудий масштабдаги кучлар, миллий озчилик гуруҳлари ва бошқаларни ҳам ўз атрофига тўпалай олиши керак бўлади. Ҳали ҳамма нарса равшан бўлмагани боис, тарозидаги қайси тош оғир келишини ҳеч ким билмайди.
Лекин биз жамиятимизга яна бир хавфни солувчи «маъмурий ресурс»га нега етарли баҳо бермаётирмиз?! Бунинг  сабаби оддийгина. Реал рақобатга асосланган сайловлар жараёнида «маъмурий ресурс»нинг аҳамияти деярли йўққа чиқади. Жой-жойлардаги амалдорлар ўз ҳудудларида бошқа номзод ўтиб кетишини билган ҳолатида, юқоридан тайинланган номзодни сайлаттириш  учун қўл остидагиларни сафарбар қилишга жураът қилмайдилар. Шунинг учун ҳокимият жиловини тутганлар жой-жойларда шамол эсишига боқиб, ўзлари учун ўнг келадиган ваъзиятларни пойлаб, кутиб турадилар.
Демак биз жуда қизиқарли ва  Қирғизистон тарихида янги бурилиш ясалиши мумкин бўлган йилга қадам қўяётирмиз.  Биз анчайин хавфли ва шунинг бирла умидбахш йилга ўтмоқдамиз. Яхшиликка умид қиламизда, негаки жамиятимиз босиб ўтган давр ичида анчайин ўсди. Баланд- пастни кўрди. Бунинг натижаси келгуси сайловларда кўриниши керак. 
«Альянс-Пресс» агентлиги Қирғизистон Республикасидаги воқеалар ривожини жорий йилда яна ҳам кўпайиб бораётган ўқувчиларимиз учун   мунтазам ёритиб борамиз. Биз билан бирга бўлинглар! Муҳтарам мухлисларимиз Янги йилингиз қутли бўлсин! Янги йилда янги истакларимиз амалга ошсин!
                                                                                                                                               
Бўлим мақолалари
11.12.2024
07.12.2024
03.12.2024
02.12.2024
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024