25.01.2017 21:23 Бишкек 2012

Тасдиқламаса “факт” эмас!

Ҳуқуқ ҳимоячиси Токтаойим Уметалиева ИИВни расмий равишда кечирим сўрашини кутмоқда


Ўтган йилнинг ноябр ойида “Альянс-пресс” ахборот агентлиги “Шошмай тургин милиция”деб номланган хабарида ҚР ИИВ ўз маҳкамасининг пресс-релизини тарқатиб, унда таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Токтаойим Уметалиева қайси бир аёлни хақоратлагани ва дўппослагани хақида маълумот берган эди.
Т. Уметалиева “Альянс-пресс” ахборот агентлигига берган интервьюсида бу борадаги гапларни инкор этган .  Биз ҳуқуқ ҳимоячиси билан қайта учрашиб, бу воқеа қандай якун топгани хақида сўрадик.
“Бу борада ҳеч қандай тергов бўлгани йўқ, -дейди Токтаойим Уметалиева.- Илтимосларимга қарамай, мени сўроққа тутишмадилар. Фақат милициядан бир парча қоғоз келди. Унда қайд этилишича, “фактлар тасдиқланмаган”миш”? Бунақа жавоб Т.Уметалиевани қониқтирмаган.
”Айнан қайси фактлар тасдиқланиши керак эди? Пресс – релизда нималар ёзилган эди, ўзи? Энди мен ИИВни расмий равишда кечирим сўрашини кутаман. Ахир булар ўз пресс-релизида устимдан шундай ”фактлар” борлигини айтиб бутун дунёга жар солишдику”, - дейди куюниб Токтаойим Жумаканова.
 
Бўлим мақолалари
05.08.2021
21.07.2021
17.06.2021
08.06.2021
02.05.2021
27.04.2021
24.04.2021
21.04.2021
16.04.2021
10.04.2021