13.04.2017 15:19 Ўш 2773

“WOMEN-EXPO SILK ROAD 2017”

13 апрел куни Ўш шаҳридаги Қирғиз Миллий драма театри биносида Фарғона водийи давлатларининг тадбиркор аёлларининг биринчи кўргазмаси очилди



Кўргазмада Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистоннинг тадбиркорлари вакилалари қатнашдилар. Ушбу тадбирнинг ташаббускори “Жер Азыгы” жамиятининг ижроий директори Азиза Юлдашевадир. Шунингдек “WOMEN-EXPO SILK ROAD 2017” деб номланган ушбу кўргазманинг бош ҳомийси Бишкек шаҳридаги АҚШ Элчихонаси қошидаги Демократик комиссияси.
Кўргазманинг тантанали очилиш маросимига ҚР нинг собиқ президенти Роза Отунбаева, ҚР Вице Бош вазири М. Абулгазиев, АҚШ миссияси бошлиғи ўринбосари Алан Мальцер, ҳамда қўшни давлатларнинг элчихона вакиллари иштирок этиб, нутқ сўзладилар.
Фарғона водийи давлатларининг тадбиркор аёлларига қарашли фирмалар маҳсулотлари намойиш этилаётган ушбу нуфузли кўргазма 3 кун давом этади.
 
Бўлим мақолалари
28.11.2024
17.10.2023 Шавкат Мирзиёев: Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясининг Самарқандда ўтказилиши Марказий Осиё минтақаси учун катта тарихий воқеадир
САМАРҚАНД. 17 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқандда ўтказилаётган Бутунжаҳон туризм ташкилоти Бош Ассамблеяси 25-сессиясиги нутқида : “ Минтақамиз давлатлари билан қўшма сайёҳлик йўналишларини яратиш, Марказий Осиёда транспорт-логистика имкониятларини кенгайтириш, жумладан, “Бир тур – бутун минтақа” дастурини амалга ошириш диққатимиз марказида бўлмоқда”,-деди.
14.10.2023
13.10.2023
11.10.2023
08.07.2023
14.06.2023
25.04.2023
21.04.2023
17.04.2023