14.06.2017 12:36 Бишкек 2943
Жогорку Кенаш депутати Элвира Сурабалдиева ЕХҲТ раҳнамолиги остида ўтган Қирғизистонда аёллар ролига бағишланган конференцияда қатнашган
Унинг сўзлари бўйича Қирғизистонда бу борада умидлантирувчи ва шу билан бирга ташвишлантирувчи тенденциялар мавжуд: “Биз 2005 йилдаги Парламентда фақат эркаклар фаолият олиб, борган нольга тенг бўлган ваколатликни бугунги кунда 16%га кўтараолдик. Аёл депутатларимизнинг фаол позицияси туфайли уйдаги зўравонлик, гендер квоталари, балоғатга етмаганлар билан никоҳни тақиқлаш ва яқиндагина қабул қилинган парламентдан кетган аёл депутат ўрнига, фақат аёл депутат келиши борасидаги қатор қонун лойиҳаларини қабул қилдик.
Бироқ, статистика бўйича маҳаллий кенгашларга бўлган охирги сайловлардан сўнг, аёл депутатларнинг сони кескин озайгани маълум. Бу албатта ташвишли тенденция. Ахир ҳаммага маълум бўлганидек, аёллар ижтимоий масалаларга доир, масалан маориф ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги жуда долзарб муаммоларни кўтарадилар. Яна шуни айтиб ўтишим жоиз, биз Жогорку Кенгашдаги аёл депутатлар Форуми доирасида ижтимоий долзарб масалалар юзасидан, фракцияларимиздан мустасно якдил ҳолатда овоз берамиз. Аёл депутатлар фақат шундай позицияда бирикиб туриб, оғир масала ва муаммоларни енга оладилар ”.
Бўлим мақолалари
10.12.2024 |
|
06.12.2024 |
|
30.11.2024 |
|
05.11.2024 |
|
14.10.2024 |
|
19.08.2024 |
|
12.07.2024 |
|
22.06.2024 |
|
25.01.2024 |
|
19.01.2024 |
|