17.06.2017 03:18 Ўш вилояти 4059
Кеча, 16 июнда Ўш вилояти Қорасув туманига қарашли Тўлайкен қишлоқ хукумати биноси ёнида паспорт столи тантанавий тарзда очилди
Ушбу тадбирга Тўлайкен қишлоқ хукумати бошлиғи Алмаз Абдукаримов, Тўлайкен қишлоқ кенгаши раиси Ибрагим Ажиматов, ҚР Хукуматининг Ўш вилояти бўйича кенг ваколатли вакилчилиги аппарати бўлим бошлиғи Абдумалик Нурматов, Қорасув туман маъмурияти бошлиғи ўринбосари Мээрим Осарова, Қорасув тумани паспорт столи бошлиғи Урматбек Асанбеков, Ўш шахар паспорт столи бошлиғи Ринат Алиев, Қорасув ТИИБ бошлиғи Аробидин Ахунбеков ва қишлоқ аҳолиси вакиллари қатнашдилар.
Тўлайкен қишлоқ хукуматининг маъсул котиби Ҳотамжон Сулаймонов “Альянс-Пресс”га хабар беришича, ушбу маҳаллий ўз-ўзини бошқарув ҳудудга 7 қишлоқ киради. Булар Озгор, Тўлайкен, Учар,Жапалак, Қирғизистон, Бодуртош и Деҳқонқишлоқ. Ушбу аҳоли пункларида жаами 26 230 киши истиқомат қилади. Аҳоли пунклари Тўлайкен қишлоқ хукумати биносидан 5-10 км оралиғида жойлашган. Илгари эса паспорт олиш учун шу қишлоқлар аҳолиси 35 км йироқда бўлган Қорасув шаҳри бориб келишга мажбур эдилар. Қишлоқ хукуматида очилган паспорт столи тўлайкенликлар учун катта қулайликлар яратиши табиий.
Ҳ. Сулаймонов Тўлайкен қ/х қошида паспорт столи бўлими очилиш ғояси қишлоқ хукумати бошлиғи Алмазбек Абдукаримовга тегишли эканини қайд этди.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|