18.06.2017 00:35 Бишкек 2736

Кузга бориб Бишкекда “Таза коом” лойиҳаси бўйича иккита “ақлли” кўчаларни ташкил этиш ишлари бошланади

Охирги пайтларда Бишкек ва Ўшни ва улардан кейин бошқа аҳоли пункларини замонавий технологиялар воситасида “ақлли шахарлар”га айлантириш хақида жуда кўп гаплар бўлмоқда



“Альянс-Пресс” агентлиги мухбири ушбу жараён қайси иш – чоралар билан бошланиши хақида маълумот олди. “Тоза коом” лойиҳаси бўйича эксперт гуруҳидагилар бу ишлар сентябрга бориб, пойтахтда  “Таза коом” лойиҳаси бўйича иккита “ақлли” кўчаларни ташкил этиш ишлари бошланиши хақида айтиб берган. Аввалига  фақат икки кўча бўлгани билан, улар Бишкек йўлларининг 20% ташкил этади. Гап Чуй ва Манас проспектлари хақида бўлаётир. Бу кўчаларда “ақлли” светофорлар, парковкалар, йўл харакати қоидалари бузулиш ҳолларини видеохатловчи ва яна бошқа рақамли технологиялар ўрнатилади. Шундан кейин лойиҳа бўйича ишлар пойтахтнинг бошқа кўчаларида  ва Ўш шаҳрида бошланади.
 
Бўлим мақолалари
23.11.2024
18.09.2024
05.09.2024
31.07.2024
16.07.2024
05.07.2024
04.07.2024
14.05.2024
08.05.2024
20.04.2024