21.06.2017 10:01 Бишкек 2917
Бугундан бошлаб Бишкекдаги бош хукумат биносини қўриқловчи маҳсус хизмат ҳодимлари Оқ уй аппарати хизматчилари учун дресс-кодга талабни кучайтирди
Илгаритдан бинога киришда қандай кийиниш кераклигига ишора қилгувчи суратлар ўрнатилган эди (расмга мувофиқ жинси шимлар, турли футболкалар таъқиқланар эди). Бироқ бундан буён фақат дресс-код бўйича (қора пиджаклар ва ҳ.к.) кийиниш талаб этилмоқда.
Альянс-прессга ўз исмини айтмаган ҳодимнинг гапларига кўра, «дресс-код бўйича айниқса қизларнинг ташқи кўринишига жиддий эътибор қаратилмоқда». Бу борада Альянс – прессга яна маълум бўлишича, бундай чоралар жиддий тус олишига Давлат муҳофизлари билан журналистлар орасидаги даҳанаки жанжал сабаб бўлган. Муҳофизлар мухбирларни ташқи кўриниши рисоладек бўлмагани сабаб, ичкарига киритмаганларида, ОАВ вакиллари аввал аппарат хизматчиларининг ўзларининг кийимларини ислоҳ қилиш кераклигини таъкидлаганлар. Шундан сўнг чекистлар давлат амалдорларига ҳам талабни кучайтирганлар.
Бўлим мақолалари
23.11.2024 |
|
18.09.2024 |
|
05.09.2024 |
|
31.07.2024 |
|
16.07.2024 |
|
05.07.2024 |
|
04.07.2024 |
|
14.05.2024 |
|
08.05.2024 |
|
20.04.2024 |
|