16.07.2017 11:11 Бишкек 3059

Сооронбай Жээнбеков ипотека бўйича фоиз юкламалари пасаяди деб ваъда берди

Ҳукуматнинг «Арзон уй-жой» дастури доирасидаги ипотека фоиз юкламалари бир йилда 14%дан 10%га тушди



Ўтган шанба куни ҚСДП съездида нутқ сўзлаган Бош вазир Сооронбай Жээнбеков: «Хукуматнинг «Арзон уй-жой»  дастури доирасидаги ипотека  фоиз юкламалари бир йилда 14%дан 10%га тушди.
Ҳозирда эса бу кўрсатқични 8 фоизга тушириш бўйича масала кўрилмоқда. Бугунги кунга қадар умумий суммаси 1,7 млрд.сом бўлган 1422 ипотека кредити берилган. Кредит олганларнинг катта қисмини  ўқитувчилар, медиклар, маданият ва ижтимоий таъминот , ҳамда ҳуқуқ тартибот ҳодимлари ташкил этади. 2017 йилнинг якунида ипотека кредитини олгувчилар сафини кенгайиши  натижасида умумий хажми 2,7 млрд. сом бўладиган 2 500 ипотека кредити берилади. Келажакда бу ипотека дастури, нафақат хукумат хизматчиларинигина эмас, балки барча уй-жойга мужтож бўлган кишиларни қамраб олади»,-деди.
 
Бўлим мақолалари
11.02.2025
01.02.2025
09.12.2024
23.08.2024
20.07.2024
08.06.2024
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023