28.09.2015 12:49 3350

Саратов вилояти губернатори Валерий Радаев Бишкек ва Ўш шахарлари учун транспорт воситаларини етказиш бўйича танловга, Энгельс шаҳридаги машинасозлик заводи қатнашишини билдирди

Россия Федерацияси Саратов вилояти губернатори Валерий Радаев “Альянс-Пресс” ахборот агентлигига йилнинг охирига қадар Қирғизистонда Бишкек ва Ўш шахарлари учун транспорт воситаларини етказиш бўйича танлов эълон қилинишини айтди. Ушбу вилоятга қарашли Энгельс шаҳридаги корхонада автобус ва троллейбуслар ишлаб чиқарилади. Корхона Қирғизистон билан илгаридан ҳамкорлик қилиб келади.

Шу сабабдан унинг раҳбарияти аукционда  ютиб чиқмоқ ниятида. “Бизда Қирғизистонга катта ҳажмда маблағларини жойламоқчи бўлган жуда кўп потенциал сармоядорлар бор,- таъкидлайди Радлов. – бунинг учун энг муҳими барқарорлик ва хокимиятни тинчлик йўли билан ўтказа билиш. Фақат шундагина улар ўз маблағларини сизларнинг мамлакатингизга олиб кирадилар ”.
Бўлим мақолалари
23.11.2024
18.09.2024
05.09.2024
31.07.2024
16.07.2024
05.07.2024
04.07.2024
14.05.2024
08.05.2024
20.04.2024