06.09.2017 20:32 Ўш 2840

Қирғиз-ўзбек чегарасининг «Дўстлик» ўтказиш пунктида икки томонлама очилиш

Бугун соат 18 да Ўш шаҳрининг чеккасидан ўтган Қирғиз-ўзбек чегарасининг «Дўстлик» ўтказиш пунктида икки томонлама очилиш маросими бўлиб ўтди


Унда Ўш шаҳри ва атрофи аҳолисидан 3 мингдан зиёд киши, ҳамда икки мамлакатнинг расмий делегациялари иштирок этди. Қирғизистон томонни ҚР Бош вазири ўринбосари Дуйшенбек Зилалиев ва Ўзбекистон расмийларини Андижон вилояти хокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошқариб келганлар.  Давлат раҳбариятлари аъзолари энди икки мамлакат фуқароларини фақат паспорт билангина  чегарадан ўтишлари мумкинлигини ва телеграмма деган ҳужжат энди кишиларнинг ҳотирасидан ўчиши мумкинлигини қайд этдилар.
 
Бўлим мақолалари
09.05.2025
08.05.2025
07.05.2025
05.05.2025
28.04.2025
23.04.2025
21.04.2025
17.04.2025
14.04.2025
12.04.2025