09.09.2017 09:41 Бишкек 3011

Сиёсатшунос Валентин Богатирев: Атамбаев ҳокимият фалсафасини ўзгартиргани хақида

Кеча Бишкекда «Атамбаев мероси: ким уни ривожлантира олади?» деб номланган давра суҳбати бўлиб ўтди


Унда маъруза қилган таниқли сиёсатшунос амалдаги президентнинг ассосий хизмати нимадан иборат экани бўйича ўз қарашларини эътироф этди: «Унинг хизмати  сиёсий коррупция ва коррупциялашган амалдорлар фалсафасини ўзида мужассам этган ҳокимият элитаси авлодини Қирғизистон сиёсати ва давлат бошқаруви саҳнасидан сиқиб чиқаришидадир. Ҳокимият фалсафасини алмаштириш- президент ишининг энг оғриқли ва секин одимловчи вектори ҳисобланади. Ваҳоланки, у нафақат сиёсий мувозанатлар ва  мавжуд жамиятнинг гуруҳлари ва кланлари манфаатларини, балки маҳкам ўрнашган жамоатчилик фикри  билан ҳам боғлиқ эди.    Мавжуд қонунчилик ва ижро этувчи ҳокимият тузумининг фаолияти  натижаси ўлароқ «сиёсий партиялар» деган ном ортидаги  олигархлар гуруҳи, йирик ва маҳаллий бизнес манфаатларига қарши чиқишининг ўзи жасорат эмасми?
Охирги пайтларда  тоза сайловлар ўтказиш учун қўлланилаётган механизмларни айланиб ўтишнинг қонуний йўллари йўқлиги сабаб сайловчиларнинг  овозини сотиб олиш Қирғизистон демократиясининг оғир касаллиги метастазасидир. Бугунги кунда аёвсиз курашилаётган сиёсий коррупция ва коррупция хизмати- бугунги куннинг энг оғриқли  кўриниши ва йигирма йилдан зиёд хукмдорлик қилган ўша ҳокимият фалсафаси оқибатидир ».
 
Бўлим мақолалари
13.03.2026
10.03.2026
06.03.2026
05.03.2026
03.03.2026
02.03.2026
28.02.2026
26.02.2026
19.02.2026
18.02.2026