11.10.2017 16:13 Бишкек 2625

Қирғизистон ва Ўзбекистон молия полициялари ҳамкорлик борасида келишим туздилар

ҚР Ҳукумати қошидаги иқтисодий жиноятлар билан курашиш давлат хизмати(Молия полицияси) ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти иқтисодий ва молиявий жиноятларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоладилар

Ҳужжатни Қирғизистон ҳукумати қошидаги  иқтисодий жиноятлар билан курашиш давлат хизмати раиси З.Б. Осмонов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти бошлиғи З.А.Дусановлар имзоладилар. Икки давлат молиявий текширув органлари раҳбарлари, уни амалга ошириш учун чегараолди ҳудудларнинг бўлинмалари раҳбарларининг йиғилишларини ўтказишга келишиб олдилар деб, «Альянс-пресс»га хабар беришди Молия полициясидагилар. 
 
Бўлим мақолалари
11.02.2025
01.02.2025
09.12.2024
23.08.2024
20.07.2024
08.06.2024
17.01.2024
15.10.2023
02.10.2023
23.09.2023