24.10.2017 17:37 Бишкек 2481
Ушбу қонун лойиҳасининг муаллифи Альянс-пресс Агентлигига маълум қилишича, жорий ҳужжатдаги асосий фикр - таъмирдан чиқарилган ва реконструкция қилинган автомобиль йўлларини кафолат муддатини оширишдир
Бугун ҚР Жогорку Кенгашининг транспорт бўйича комитети Дастан Бекешевнинг таклифи билан зарур қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Ушбу қонун лойиҳасининг муаллифи Альянс-пресс Агентлигига маълум қилишича, жорий ҳужжатдаги асосий фикр - таъмирдан чиқарилган ва реконструкция қилинган автомобиль йўлларини кафолат муддатини оширишдир.
«Ҳозирда янги йўлларнинг кафолати 2 йилдан ошмайди. Таъмирланган йўлларнинг кафолат муддати 1 йил. Шунинг учун мен янги қурилган йўлларнинг кафолатини 5 йилга, таъмирдан чиқарилгани эса, 3 йилга чўзиш таклифини киритдим, - дейди Бекешев.- Аввалига ҳаммаси яхши кетаётган эди. Транспорт вазири ғояни мақбул кўраётганди. Бироқ охирги пайтда ишни пайсалга сола бошлади. Кеча эса, шу вазирликдан келишиб, менга қонунга ҳеч қандай ўзгатиришнинг киритишга ҳожат йўқлиги уқтиришга харакат қилишди. Уларнинг иддаолари бўйича Осиё ривожланиш банки, Жаҳон банки каби халқаро ташкилотлар бу ғояга қарши бўлармиш ва умуман олганда бундай кафолат муҳлатини ошириш бўйича амалиёт дунё бўйича қўлланган эмасмиш. Мутахасислар бу ишларни ўз ҳолида қолдиришни таклиф этишмоқда. Йўлларимиз доимо тўкилиб, таъмирга муҳтож қолавериши керак экан. Мен эса мутахасисларимиз нохақ эканлигини таъкидлайман. Юртимизга сифатли йўллар керак. Бундай йўлларда юриш керак, пулларни шилиш эмас».
Парламент комитети ҳам бу лойиҳа бўйича қарор қабул қила олмади. Ушбу қонун лойиҳаси энди камида бир ҳафтадан кейин қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Бўлим мақолалари
10.12.2024 |
|
06.12.2024 |
|
30.11.2024 |
|
05.11.2024 |
|
14.10.2024 |
|
19.08.2024 |
|
12.07.2024 |
|
22.06.2024 |
|
25.01.2024 |
|
19.01.2024 |
|