08.11.2017 15:36 Бишкек 2470

Ринат Самудинов ва унинг аёли Мексика чегарасини 18 октябр куни босиб ўтган

Қирғизистон ОАВ тарқатаётган хабарларга кўра, таниқли фуқаролик фаол Ринат Самудинов ва унинг аёли Э. Молдокадирова АҚШ маъмурларига сиёсий бошпана беришларини сўраб мурожаат қилишган

Бундан олдин эса Самудинов СДПК партиясининг фаоли бўлган. Бироқ у С.Жээнбеков номзодини президентликка кўрсатилиши бўйича партиянинг қарорига қарши чиққанлиги сабаб, унинг сафидан чиқариб ташланган эди.
«Альянс-пресс» агентлигига ҚР ИИВ маълум қилишича, Ринат Самудинов ва унинг аёли Мексика чегарасини 18 октябр куни босиб ўтганлар ва АҚШдан бошпана сўраганлар. Уларни АҚШ чегарасини ноқонуний босиб ўтганлиги сабаб ҳибсга олишган. Энди уларнинг тақдирини Америка суди ечади. Уларни ватанларига депорт қилишлари хақиқатга яқинроқ. Ваҳоланки, эр-хотинлар аввалроқ бошпана сўраб ҚР даги АҚШ элчихонасига мурожаат қилмаган эдилар. Уларни нима сабабдан АҚШ элчихонасига мурожаат қилмагани ва ким таъкиб этганлиги ҳозирча номаълум.
 
Бўлим мақолалари
09.05.2025
08.05.2025
07.05.2025
05.05.2025
28.04.2025
23.04.2025
21.04.2025
17.04.2025
14.04.2025
12.04.2025