17.11.2017 15:35 Бишкек 2275
Қирғизистон ИИВги «Таза коом» дастури доирасида жиноятчиликни қайд этиш бўйича электрон китобни тайёрлаш бўйича танлов эълон қилди. Бу хақида Альянс-пресс агентлигига ички ишлар вазирлиги маълум қилди
Ушбу лойиҳа 2018 йилда тайёр бўлиши керак. Жиноятларни электрон қайд этиш китоби (ЖҚК-русча КУП) орқали қонун бузарликлар умумий электрон базага тушиши билан, улар автомат тарзда барча назорат органлари ва биринчи ўринда прокуратуранинг назарига тушиб қолади.
ҚР ИИВ Альянс-пресс агентлигига хабар қилганидек янги ЖҚК (КУП) ишга тушиши билан, жамоатчилик тасаввурида мамлакатимизда жиноятчилик суръати ўсиб кетгандек кўринади. Бироқ бу нотўғри тасаввурдир. Ваҳоланки янги электрон тизим илгари яширин қолаётган қонун бузарликлар бўйича аризаларни ҳам қайд эттиради. Бу ҳолда албатта жиноий ишлар сони ўсиб кетиши табиийдир.
Бўлим мақолалари
12.12.2024 |
|
31.10.2024 |
|
19.09.2024 |
|
18.06.2024 |
|
12.06.2024 |
|
27.03.2024 |
|
06.03.2024 |
|
29.02.2024 |
|
31.01.2024 |
|
29.01.2024 |
|