28.11.2017 17:22 Бишкек 3025
28 ноябр куни Баялинов номли кутубхонада Француз тили маркази очилди. Француз альянси – Франция элчихонаси кўмагида 1994 йилдан бери Қирғизистонда фаолият кўрсатиб келаётган жамоат ташкилотидир
Шу пайтга қадар бу марказ яхши шароитга эга бўлмаган иншаотда жойлашган эди. Ташкилот авваллари А. Ўсмонов номли Миллий кутубхона раҳбарияти билан келишган ҳолда «франкофиллар» энди «Чернышевка»нинг иморатини эгалладилар. Француз тили залида Альянс томонидан тақдим этилган 14 минг француз тилидаги, Франция хақидаги китоблар йиғилган. Ушбу зал Бишкекдаги Франция элчихонаси томонидан ажратилган қарийиб ярим миллион сомга таъмирланган. Зални тантанали очилиш маросимида Франциянинг элчиси Микаэл Ру ва ҚР маданият вазири Султон Жумагулов қатнашдилар. Тантанада нутқ сўзлаган вазир ёшларни чет тилларни, ҳамда француз тилини ўрганишга чақирди. Бу борада у ўзининг Мольер ва Бальзак тилини билган қизи бир йил давомида Францияда истиқомат қилганини айтиб ўтди. Француз альянси француз тилини ўрганмоқчи бўлганларга бу мамлакат маданияти тарғиб қилади. Янги марказ очилиши эса, тарғибот ишларини янада кенг қулоч ёйишига катта имкон беради.
Бўлим мақолалари
| 24.06.2026 |
|
| 23.06.2026 |
|
| 17.06.2026 |
|
| 13.06.2026 |
Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
|
| 24.05.2026 |
|
| 21.05.2026 |
|
| 20.05.2026 |
|
| 29.04.2026 |
|
| 27.04.2026 |
|
| 20.04.2026 |
ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.
|