07.10.2015 21:40 3522

16 октябрда Қирғизистон хукумати Иссиқкўл вилоятида тоғчанғи кластерини бунёд этиш борасида қарор қабул қилиш ниятида

16 октябрда Қирғизистон хукумати ўзининг навбатдаги йиғилишида Иссиқкўл вилоятида тоғчанғи кластери – тоғчанғи туризмини ривожлантириш учун объектлар тизимини бунёд этиш борасида қарор лойиҳасини кўриб чиқади.

Ушбу объектлар Ғарбий Европа сармоядорлари харажатларига қад кўтараши назарда тутилган. Лойиҳага кўра турли хил инфратузилма: йўл, трансформатор подстанциялари, умимий овқатланиш тизими ва бошқа объектларни қурилиши керак.

Ушбу лойиҳа ҳудуднинг ривожланиши учун хизмат қилиб, келажакда тоғчанғи туризмини ривожланишига имкони бўлган мамлакатимизнинг бошқа ҳудудлари учун ҳам тавсия қилинади. “Альянс-Пресс” агентлигига Қирғизистон хукуматидаги манбаларимиз хабар беришича бу лойиҳа Адлия вазирлигидан бошқа барча маҳкамаларда ҳеч қандай ўзгартиришсиз қабул олинган.
Бўлим мақолалари
22.01.2025
15.01.2025
24.12.2024
08.08.2024
25.07.2024
11.04.2024
25.03.2024
21.10.2023
08.09.2023
26.06.2023