17.01.2018 15:29 Бишкек 2343
«Фул голд майнинг»компанияси ва ишчилар коллективи билан мажора асосан ҳал бўлди, деди ҚР саноат, ер остки бойликлари ва энергетика бўйича давлат қўмитаси раиси Улан Рискулов «Альянс-Пресс» агентлигига
Гап Жалолобод вилоятидаги «Иштамберди» олтин конида ишлаб чиқаришни йўлга қўяётган компания хақидадир. Ўтган йили хитойлик сармоядорлар ҳодимла билан шартномалари муддатини узайтиришга урунган, бу эса маҳаллий ишчиларнинг норозичилигига олиб келган.
«У ерда икки томон ҳам нохақ бўлган. Биз сармоядорларни Давлат Комитетига таклиф қилиб, вахта услуби билан ишлаш, зарарли иш шартлари ва ҳакозоларга маълум миқдорда тўлов тўлаш кераклигини тушунтирдик. Улар ниҳоят бунга кўндилар. Бошқа томондан сармоядорлар бизнинг иш услубимизни билмаганлари сабаб Ижтимоий фондга бизнинг ишчилар ўз ҳисобидан тўлайдиган маблағни тўлаб турганлар. Улар шу пулларни Ижтимоий фондга ишчилар ўрнига тўлашни бас қиладилар. Бунга уларнинг тўла ҳуқуқлари бор. Бироқ сармоядорлар илгари тўлаганларини ишчилардан қайтариб олмайдилар ҳам. Бу келишим кўпчилик ишчиларга мақул келди ва улар 25 январ куни «Иштамберди»га янги иш чи вахтаси жўнайди»,- деди Улан Рискулов.
Бўлим мақолалари
29.08.2024 |
|
01.08.2024 |
|
29.06.2024 |
|
23.04.2024 |
|
26.03.2024 |
|
28.02.2024 |
|
03.02.2024 |
|
25.11.2023 |
|
04.11.2023 |
|
18.10.2023 |
|