23.01.2018 12:14 Бишкек 1313

“Жиноят ҳисоби бўйича электрон китоби” лойиҳаси учун танлов

Ахборот технологиялари ва алоқа Давлат қўмитаси “Жиноят ҳисоби бўйича электрон китоби” лойиҳасини амалга ошириш учун тендер эълон қилди

АТАДҚда “Альянс-Пресс” агентлигига маълум қилинганидек, мазкур лойиҳани тузиб чиқиш таҳминан 6 миллион сомни ташкил этади.Лойиҳанинг моҳияти шундан иборатки, фуқароларнинг ўзлари ўз аризаларини онлайн режимда, шунингдек,барча назорат органлари ушбу  фуқароларнинг аризаларини рўйхатга олинган ёки рўйхатга олинмаганлигини кузатиш имкониятига эга бўлади. Шундай қилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар фуқароларнинг аризаларини рўйхатдан ўтказишдан яшириш имконияти йўқолади (барчага аёнки, баъзан статистикани яхшилаш учун органлар шундай салбий кўринишдаги ишга қўл уриб турганлар). Дастурий таъминотни ишлаб чиқадиган ва ўрнатадиган тендер ғолиби бир ой ичида маълум бўлади.
 
Бўлим мақолалари
05.08.2021
21.07.2021
17.06.2021
08.06.2021
02.05.2021
27.04.2021
24.04.2021
21.04.2021
16.04.2021
10.04.2021