10.10.2015 18:04 3446

“Смайл.КG” жамоат жамғармаси ўзининг “Эътиборсизликка қарши юриш”ини бошлади

   

10 октябр куни “Смайл.КG” жамоат жамғармаси ICCO  cooperation ва “Жаҳонга нон” дастури молиялаштирган “Ота-оналар - инклюзив жамият тузиш лидерлари” лойиҳаси асосидаги ўзининг “Эътиборсизликка қарши юриш”ини бошлади. Бу хақда “Альянс-Пресс” агентлигига “Смайл.КG” ЖЖ си директори Л. Кузнецова Ўш шаҳридаги Заҳириддин Бобур номли театр олдида, ўзининг саломатчилиги чекланган инсонлар ва уларнинг яқинлари, ҳамда шу жамғарманинг волонтёрлари билан бирга айтиб берди. У ва унинг қўл остидаги волонтёрлар ўз ҳимоясидаги ногиронлик аравачаларидаги саломатчилиги чекланган инсонлар билан биргаликда ҚР ҳукуматининг 2011йил 31 май кунги №194-р фармойиши ва ҚР Жогорку Кенгашининг  2011йил 28 декабр кунги  № 1456-V қарорини амалга қандай оширилганини мониторинг қилдилар. Бу тадбир ила улар СЧИ каби кишиларнинг мавжуд муаммоларига соғлом инсонларнинг эътиборни қаратишга уриндилар.

Ваҳоланки, юқоридаги қонун битмларига кўра ҳукуматга маҳаллий давлат маъмурияти билан бирга Бишкек ва Ўш шахарлари, ҚР маъмурий марказлари, ҳамда шахар ва шахар типидаги аҳоли пункларидаги  маданий – истироҳат муассасалари (музейлар, театр, кинотеатр, кўргазма заллари)га, спорт-соғломлаштириш иншаотларига ва иморатларига саломатчилиги чекланган инсонлар ҳеч қандай тўсиқларсиз бемалол кира олишларини тўла таъминлаш топширилган эди. Ушбу қонунчилик битмларига таяниб хукумат 2012 йил мобайнида барча юридик шахсларга мулкчиликнинг шаклларидан мустасно ўзлари эгалик қилаётган ёки нозирлигидаги инфратузилма объектларида ўз хисобидан  маҳсус (пандуслар, тутқич ва бошқа) амалламаларни ўрнатишни тавсия қилган эди.

“Барча жойларда пандус ва тутқичларни ўрнатиш билан бирга биз имконияти саломатчилиги туфайли чекланган инсонларнинг хаётини енгиллата оламиз ва уларни ҳам, барча фуқароларимиз сингари тенгликда, жамиятимиздан ажратилмаган ҳолида яшашга имкон яратиб берамиз” – дейди Л. Кузнецова ва ўз сўзини якунлаб қўшиб қўйди,- “Келинглар жонажон Ўш шаҳримизни – барчага баробар ижтимоий адолат шаҳрига айлантирайлик”.
 
Бўлим мақолалари
23.11.2024
18.09.2024
05.09.2024
31.07.2024
16.07.2024
05.07.2024
04.07.2024
14.05.2024
08.05.2024
20.04.2024