22.02.2018 14:16 Бишкек 1526

Бишкекда каламушлар учун 2 миллион сомлик дон, ёғ ва шакар сотиб оладилар

Пойтахт шахар Кенгашида Бишкек дезинфекция станциясининг ҳисоботи тингланди

Бугунги кунда долзарб масалалардан бири каламушлар билан курашдир. «Альянс-Пресс» агентлигига Бишкек шахар кенгаши депутати Евгения Бердникова маълум қилишича каламушларга захар тайёрлаш учун 2 миллион сомлик дон, ёғ ва шакар сотиб олинган. Ушбу маҳсулотлардан тайёрланган емакка захар аралаштирилиб, шахарнинг турли бурчаклари, хусусан ахлат тўпланган жойларга каламушлар ейиши учун тўкадилар.
Замонавий дорилар нафақат каламушларни ўлдиради, балки уларнинг мурдалари сасиб кетмаслиги учун мумлаштириб қўяди. Бердниковага кўра депутатлар каламушлар билан курашда замонавий усулларни( масалан ултратовуш)ни қўллаш вақти келмадими деган саволлар беришган. Лекин станция раҳбарлари эски синалган усуллар тарафдори эканликларини қайд этганлар. 
 
Бўлим мақолалари
29.12.2020
04.05.2020
14.02.2020
23.07.2019
24.04.2019
27.10.2018
29.09.2018
18.07.2018
26.06.2018
23.06.2018