01.03.2018 11:05 Бишкек 2518

Ренат Самудинов ва унинг рафиқаси АҚШда тутқин сифатида қолмоқда

АҚШ қонунлари бўйича, сиёсий бошпана сўраганларнинг аризаси кўриб чиқилгунга қадар, улар маҳсус лагерларда ушлаб турилади

«Альянс-пресс» агентлиги ўтган йилнинг кузида Қирғизистон фуқаролари Ренат Самудинов ва унинг рафиқаси Эльнура Молдокадировалар Америкадан фуқаролик сўраш учун Мексика ва АҚШ чегарасини босиб ўтгани хақида ёзган эди. Агентлигимиз Қирғизистоннинг АҚШдаги элчихонасига мурожаат қилиб, уларнинг тақдири билан қизиқди. Эслатиб ўтамиз, Ренат Самудинов ва Эльнура Молдокадировалар чегарани 16 октябрда ўтган эдилар. Бу бўйича қуйидагича жавоб олинди: «Улар ҳамон чегарани ноқонуний равишда бузишда айбланиб, тутқин сифатида қолмоқдалар. Улар бу борада ўз юрти элчихонаси билан алоқага чиқмаганлар».
АҚШ қонунлари бўйича, сиёсий бошпана сўраганларнинг аризаси кўриб чиқилгунга қадар, улар маҳсус лагерларда ушлаб турилади. Ундайларга бошпана берилмаслиги ҳам мумкин. У ҳолда эр-хотинлар АҚШдан депортация қилинади. АҚШ тажрибасидан маълумки, бундай кишиларнинг аризалари 1,5-2 йил оралиғида кўриб чиқилади.
 
Бўлим мақолалари
09.05.2025
08.05.2025
07.05.2025
05.05.2025
28.04.2025
23.04.2025
21.04.2025
17.04.2025
14.04.2025
12.04.2025