02.06.2018 03:10 Ўш 2367

“Туялар ” карвони туфайли “Дўстлик” божхона постидан ўтиш учун 6 соат навбатда туриш керак

Куни кеча “Альянс-Пресс” агентлигининг мухбири ўзбек-қирғиз чегарасини“Дўстлик” божхона постидан 6 соатда ўтган. Икки давлат ўтказиш пунктлари зарурий эҳтиёжни қондира олмаяпди.

“Альянс-Пресс” агентлигининг мухбири барча қатори Ўзбекистондан Қирғизистонга ўтаётган фуқаролар билан навбатда турди. Унинг хабар беришича, ўтиш пунктидаги ваъзият жуда аянчли. Магарам бу ҳусусда икки давлат хизматлари бир хилда қониқарли эмас. Оддий санитар гигиена нормалари бундан ўтаётган инсонлар учун ёт кўриниш. Даладан учиб келган чанг, автотранспорт харакатидан жунбушга келиб,  офтобда қоқи бўлгудай турган одамларни қоплайди. Катта юк ортилган машиналар божхона дарвозаси олдида навбат кутиб гуриллаб турганда, газ тутинлари тирбанд навбатда турганларни захарлайди. Узун ва бетартиб навбатдагилар орасида жанжал чиқиши оддий ҳолга айланган.
Ўтказиш пунктида яқин ўрдаги қишлоқлардан келган 200 нафар уддабурон ва қўпол юк ташувчи -ҳаммол йигитчалар жавлон уради. Улар чегарани навбатсиз бир суткада 5-6 марта босиб ўтиб, ҳар икки тарафга юк олиб ўтадилар. Бу каби юк ташиб ўтувчи йигитларни ва баъзида аёлларни ҳам “туя” деб атайдилар. “Туялар карвони” елкаларида Қирғизистондан маиший техника анжомлари, Ўзбекистондан эса қишлоқ хўжалик, турли қандолатчилик ва бошқа маҳсулотларини ташийдилар. “Туя”ларнинг шундай “тирикчилиги” сабаб, оддий йўловчилар соатлаб ўтиш пунктларида қолиб кетади. “Туя”ларга  юклар автотранспорт орқали чегарага келтирилади ва нариги томонда улар қайта машиналарда манзилига равона бўладилар. Афтидан бу “туялар карвони” бундаги икки давлат божхона хизматларининг кўнглига яқин инсонларига айланиб улгурган кўринади.
 “Бу қишлоқнинг қўпол шоввоз  йигитлари доимо ўзларининг ножоиз хатти-харакатлари билан оддий инсонларнинг чегарадан ўтишига  монеълик қилиб, асабларини тириқ қилаётирлар. Бироқ улар бу икки давлат божхоначиларига маълум хажмда кира тўлаётгани сабаб, уларнинг шаштини қайтарадигани йўқда ”, - дейди навбатда турганлар.
 
Бўлим мақолалари
13.11.2024
26.10.2024
23.10.2024
28.08.2024
24.08.2024
16.05.2024
13.05.2024
10.05.2024
01.05.2024
08.04.2024