23.10.2015 23:42 3253
22 октябр куни ИИБнинг жиноий қидирув ходимлари Ўш шаҳрининг марказий катта кўпригининг остидаги Оқ бўйрасойнинг чап томонидаги ташландиқ иморатнинг ичида кўмилган РГД-5 гранатаси ва 3 килолик бўёқ идишидаги қўлбола бомбани топиб олдилар. Идиш ичига яна майда темир зарралари солинган бўлган.
Бу факт бўйича ички ишлар органлари томонида 241 модда ( ўқ отиш қуроллари ва портловчи воситаларни ноқонуний олиб юриш, сақлаш) бўйича жиноий иш очдилар.
Шу ерга етиб келган Мудофа вазирлиги сапёрларнинг текширувларига қараганда граната ва бомба портлаш қувватига эга бўлгани учун, улар маҳсус полигонга олиб борилиб, йўқ қилинган. Органларнинг оператив қидирув юргизгани ўлароқ, тез орада, шу ишда шубҳа остига олинган 29 ёшли Чатқол тумани турғуни қўлга тушган.
Тергов жараёнида у портловчи воситаларни қайта сотиш учун харид қилганини айтган. Лекин кўприкни портлатмоқчи бўлмаганини таъкидлаган. У нинг сўзига қараганда, кўприк остига бу ажал уруғларини вақтинча беркитиб турган халос.
Шунингдек у портлатгичларни сотган одамнинг ҳам исмини айтган. Тергов давом этмоқда.
Бўлим мақолалари
13.12.2024 |
|
26.11.2024 |
|
22.11.2024 |
|
20.11.2024 |
|
11.11.2024 |
|
29.10.2024 |
|
22.10.2024 |
|
10.10.2024 |
|
08.10.2024 |
|
26.09.2024 |
|