24.10.2015 23:48 3774

Партия етакчиси учун дарс

23 октябрда Қирғизистон Республикаси Олий суди  БСКнинг «Республика-Ата-Журт» партияси номзодларни рўйхатидан чиқариш хақидаги қарорини бекор қилди
 
23 октябрда Қирғизистон Республикаси Олий суди  БСКнинг «Республика-Ата-Журт» партияси номзодлари рўйхатидан А.Исмаилова, З.Шарапов, А.Абжалиев, Ж.Саматов, К.Зулушев ва Р.Туманбаеваларни чиқариш хақидаги қарорини бекор қилди. Шунингдек  Олий суд «Онугуу-Прогресс» партияси рўйхатига Нурғози Айдаровни қайта тиклади. «Республика- Ата-Журт» партиясининг рўйхатига  қайта тикланган Аида Исмаилова 20чи ўринда эди. «Альянс-Пресс» агентлиги шу партия рўйхатида 18 ўринда турган Рустамжон Қузиевдан- «Сизни ҳам рўйхатга қайта тиркамайдиларми?» деб мурожаат қилди. Р.Қўзиевнинг жавоби бўйича у ўзининг 1500 овози билан мандатга эга бўлиб олишдан уялган.

Шунинг учун у ўз қўли билан сайловдан кейин «депутатликдан ўз ихтиёри билан воз кечганлиги» хақида ариза ёзган. Эслатиб ўтамиз бугунда Интернет сайтларида сайловдан олдин «Агар  сайловда етарли овоз ололмасам, депутатликка даво қилмайман»    деб, номзодларга қасам ичирганлар ва уларга «агар шу қасамимни бузсам мени Худо урсин, болаларимнинг яхшилигини кўрмай қолай» деган сўзларни видеокамерага қаратиб айтирган видеотасмалар намойиш қилинмоқда. Балким, шунинг учун  Рустамжон Қўзиев юқоридаги олти қасамхўрлардан бўлиб қолмаслик учун ўзини панага олди чоғи.
 
Бироқ унинг билан бирга миллати рус бўлган Алексей Нефадьев ва дунган Пархат Тулендибоевлар ҳам «Республика-Ата-Журт» партияси рўйхатидан чиқиб кетганидан кейин миллий озчилик вакилларидан ким ноиблик қилади деган савол пайдо бўлиб қолди.  Ахир сайлов бўйича қонунда гендер масалалари билан бирга парламентда миллий озчилик вакиллари иштирок этиши аниқ белгиланиб қўйилган.  Сайловолди учрашувларида , кўпчилик ўзбеклар «Рустамжон Қўзиевни барибир депутатликка ўтказишмайди» деган гапларига номзоднинг ўзи эътироз билдириб, Ўмирбек Бабановнинг «Рустамбайке мен  сўз бераман, сиз депутат бўласиз » деган сўзларини айтиб юрганди. Р.Қўзиевга биргина унга ажратилган участкадаги ўзбекларгина эмас, бутун Ўш шахар атрофидаги таниш акахону-укахонлари, опа-сингил, қариндош-уруғлари ҳам чор томондан берганларку?! Уларнинг овозлари кимники бўлиб қолди?   Р.Қўзиевни ростдан ҳам мандатга лойиқ кўришмагандан кейин, энди келажакда бу партияга ўзбеклар овоз бериши амри маҳол бўлиб қолди. Ваҳоланки, Ўмирбек Бабанов партиясининг мандатидан ноумид бўлган биргина Р.Қўзиев эмасда.

Биринчи бўлиб «Республика» партияси 2010 йилги парламент сайловларидан кейин Омонилло Иминовни мандатидан мосуво қилди. Бу янги тикланган партияга ўзбеклар ҳам ўз ҳиссаларини қўшган эдилар. Шунингдек 2012 йилги Ўш шахар Кенгаши депутатлиги сайловлар даврида «Республика» қўлга киритган 8 мандатдан фақат биттаси ўзбек миллатига мансуб номзодга берилди.  Қолган номзодлар  рўйхатда 6чи турган Соҳиба Шокирова, 9чи турган Нулуфархон, 11чи турган Рустам Сулаймоновларга мандат тегиши нари турсин , уларнинг  фамилиялари худди бўлмагандек Ўш шахар сайловкоми реестридан ҳам умуман чиқариб ташланган. Мана ҳозир У.Пиримовнинг  ЖКга депутатбўлиши муносабати билан «Республика» партиясидан бир мандат бўшайди.

Қани айтингчи, шу мандатга юқорида исм-шарифлари чиқариб ташланган номзодларимиз энди қандай давогарлик қилаоладилар?! Бундай ишлар балким тасодифан содир бўлаётгандир? Йўқ , бу ишлар худди атайлаб қилинаётгандай кўринмоқда. Тасодифларнинг шундай маромда давом этишидан  мантиқий хулоса чиқарсак, бу партиянинг лидери фақат бугунги кун масалалари билан ўралашиб , келажакка қараб иш кўришнинг эпини қилаолмаётганга ўхшаб қолди, ҳойна-ҳой...  
 
Бўлим мақолалари
11.12.2024
07.12.2024
03.12.2024
02.12.2024
25.11.2024
15.11.2024
12.11.2024
08.11.2024
07.11.2024
06.11.2024