15.08.2015 19:39 2583

Мелис Мирзакматовнинг укасининг суди

Кенешбек Мирзакматовнинг ва унинг шериклари устидан бошланган суд жароёни мана 4 маротаба қолдирилди. Бу сафар суд жароёни 13 августдан 27 августга қолдирилди. Тушунтиришларга қараганда Ўш шаҳрининг собиқ хокими Мелис Мирзакматовнинг укаси Кенешбек Мирзакматов касал бўлиб қолган. Судялар бор гапни айтишмасада, Кенешбек  юрак хуружидан азоб чекаётганлиги сабаб уни тергов қамоқхонасида эмас, касалхона эканлиги журналистларга аниқ бўлган.

Кенешбек Мизакматов қаллобчиликда айбланмоқда. У ва унинг 7 гумашталари жорий йилнинг май ойида юқоридаги айблов бўйича хибсга олинган. Улар 2010 йилги воқеалардан кейин қурилган кўп қаватли уйлардан квартира олиб берамиз деган ваъдалар замирида кишиларнинг ишончига кирганлар. Лаққа тушган кишилар эса Кенешбек ва унинг шерикларига 140 минг АҚШ долларидан кўп маблағни қуртдай санаб берганлар.

Айгерим Мадраимова чув тушганларнинг бири. У “Альянс-Пресс”га берган интервьюсида: “ Бизга квартиралар уй-жойи йўқ кимсаларга берилади дейилган. Шунингдек бизга  барча хужжатларимизни топшириб бўлганимиздан кейин бир ой ичида квартирамизга эга бўлишимиз мумкинлиги айтилган. Бизларга хатто квартираларни кўрсатдилар ва унинг ярим пулини ўша пайтда, қолганини кейин тўлашимиз зарурлиги айтилган. Бу квартиралар аслида эгалари аниқ бўлган экан. Биз билан келишим тузган одам Илёс Аширбеков ўзини мэрияда ишлашини таъкидлаган. Мен нга 10500 доллар пул бердим. Мен каби олданган кишиларнинг кўпчилиги камбағал одамлар. Бизлар 37 жабрдийда кишилар судга мурожаат қилдик. Лекин маблағларимиз етмагани учун адвакат ололмадик. Тасаввур қилиб кўринг мен 10 500 долларни қарзга банкдан олганман. Бир алданган шеригимиз юрак хуружидан ўлиб қолди. Кимдир эса уйини сотиб, энди кўчада қолиб кетди ”.

Бундай ходисаларни 30 га яқин алданганларнинг барчаси биладилар. Кимдир 5 минг доллар, кимдир ўн баравар кўп пулга тушган. Тергов натижасига кўра жуда кўпчилик Кенешбек Мирзакматовнинг сўзларига ишониб, нга ўз маблағларини ишониб топширганлар. Ваҳоланки унинг акаси Ўш шаҳрининг мэри бўлган. Унинг жиноий иш папкасида маблағлар йиғилиб айнан Мелис Мирзакматовга олиб борилгани бўйича ҳужжат бор.

Охирги пайтларда “жабрланувчи” сифатида сохта хужжатларни тиркаб квартираларга эга бўлмоқчи бўлган кишилар устидан  бир неча жиноий ишлар очилди. Терговчиларнинг гапларига қараганда Кенешбек Мизакматовдан жабр чеккан бошқа инсонлар ҳам борлигини таъкидлайди.
Бўлим мақолалари
06.10.2021
05.08.2021
21.07.2021
17.06.2021
08.06.2021
02.05.2021
27.04.2021
24.04.2021
21.04.2021
16.04.2021