17.11.2015 23:49 Маҳмуджон Қозоқбоев 2472

Сиёсий шарҳ

«Кўрпангга қараб оёқ узатмайсанми»

Ғарб ўзининг қаричи билан ўлчашни яхши кўрарди. Тариққий топган Европа ўзидаги етишганликларни фақат ўзининг меҳнат маҳсули деб билади. Ўзидаги инсон хуқуқлари, демократияси ютуқларининг замири Осиё , Африка , Америка ва Австралия муқум  халқларининг инсоний хақ-ҳуқуқларини асрлар давомида поймол этилиши эвазига қурилганини эсдан чиқарган кўринади. Йигирманчи аср ўрталарига келиб, мазлумлар қонига гўё тўйган Европа бутун дунёдаги ўз колонияларидан гўёки кечгандек бўлди. Бирданига у зиёли, гуманизм ғояларини илгари сурадиган заминга айланди қолди. Энди у  собиқ тутқин мамлакатларини инсонпарварлик борасида, давлатни демократик мезонларга мойил равишда бошқаришни ўргата бошлади. Ғарб Европадан дарс олишни , унинг андозаларини ўзида жорий этмагани баҳонасида   собиқ колонияларини қайтага «забт» эта бошлади.  Ғарб бу ишларни қайтадан XXI бўсағасидан юргизди. Афғонистон, Ироқ куйиб кул бўлди. Ироқ президенти Саддам Хусайн дорга тортилди. Афғонистонда энди керак бўлмай қолган Бен Ладен массонликка қабул қилинишдаги қасамга монанд танаси куйдирилиб, кули вертолетдан Ҳимолай тоғ тизимлари узра кўкка сочилди.  Зимдан бошқарилаётган хаус натижасида  Жазоир, Миср,Ливия, Сурия ва Яманда қирғинбарот бошланди. Миср президенти Хусни Муборак  тирик мурдага айланди. Унинг бошини еган янги сайланган президент Мурсий ҳам ҳарбий тўнтаришга учради. Ливия президенти Муаммар Каддафий оломон томонидан калтакланди ва отиб ўлдирилди. Муаммар Кадафий ўлимидан олдин Худонинг зорини қилди. Юрти узра самолетлари  учаётган ҳаммаёқни бомбалаётган Франция президентининг илгариги дўстлик бўйича қасамларини эслатди.
   «Ҳой Европа сен нега менга, менинг юртимга тажовуз қиласан , агар билсанг мен Африка билан сенинг ўртангдаги девордурманки, мен қуласам, сенинг ҳам кунинг яхши бўлмайди»-деган эди Муаммар Каддафий ўзининг охирги видеомурожаатида.  Ғарб  инсон ҳуқуқларини , демократияни ўртага қўйиб, дариган амалидан Яқин Шарқ аҳли томоман ғарот ўлди. Гуркураган, гуллаган мамлакатлар пайҳон, ҳалқи уйсиз беватан бўлди. Мен "Исломий Давлат"  деган жойда яхши бўлди деганларини эшитмадим. Ғарбнинг сиёсати ўлароқ пайдо бўлган давлатсимон бу бирикма тўғрисидаги гап сўзлар афгор оммада ишонч уйғотаолмади.  Уруш ўчоғига айланган мамлакатлардан безиган аҳоли оммавий тусда, ўша ҳаммага кўз-кўз қилинаётган, инсон ҳуқуқларига тўла роя қилинаётган, Ғарб мамлакатларидан яқинроғи Европага қараб юриш ясади. Нечукким, уларнида яхши яшашга ҳақлари бор. БМТнинг ҳужжатлари, Хелсинки Конвенцияси, Қочқинлар бўйича Комиссарликларнинг  битмлари, битмлар, битмлар… Қани булар хақиқатдан шу урушдан безиган, унинг қурбонлари фойдасига ишласинчи!? Йўқ! Қилгуликни қилган Ғарб  воқеликни бундай бурилишига тайёр эмас эмиш. Ха де!
«Ташқаридан туриб ўқитиш яхшида! Йўқ жаноблар, чинданда бу сизлар пиширган ошингиз! Энди ундан сизлар ҳам тотиб кўрингиз»- дегимиз келиши табиий.
Лекин бундай мутаҳамчиликни жаҳон аҳли хали кўрмаган. Ғарб ўзи пиширган ошини ўзи ичкиси келмаяпди. Демакки бизга тайёрлан ошларида  оғулари бор. Амалларидан  ниятлари ҳолис бўлмагани аниқ . Эмишки Европа бунча кўп қочқинларни қабул қила олмасмиш. Қочқинларни Европага эмас, Марказий Осиёга жойлаш керакмиш. Нечукким халқи Яқин Шарқнинг каби мусулмонмишлар. Вой эслилар-эй! Сизларнинг биз томонга 1944 йилда Қрим тотарлари, чечан –ингушларни, месхетин туркларни  бадарға қилган  эски большовой -коммунистлардан нима ҳам фарқингиз қолар экана?  Бизларга тинмай ақл ўргатиб келган бу ғарбликлар ҳам бир чиройли миллатчи эканку! Австралия Бош вазирини бир эшитиб кўринг-га ! Муҳожирларга нисбатан қилган дағ-дағасини эшитиб энсангиз қотади. «Бу бизнинг замин , бизнинг хаётимиз, бизнинг қадриятларимизни сиз муҳожирларга топтатиб қўймаймиз» - дейди у , қўрқоқ биринчи мушт кўтарибди қабилида. Ие , ассалому алайкум зоти британиялик жаноб! Бу ерларга қандай келиб қолганингизни биз ҳам тарих дарслигини ўқиганимиз учун  билганмиз. Энди бу ақллиларни кўринг.  Агарки суриялик қочоқларнинг бир қисми Австралияга келиб қолсамиш, уларни Марказий Осиёга, аниқроғи Қирғизистонга ўтказиб юборишарканлар. Уларнинг иддаоларига қараганда Қирғизистонда аҳоли унча зич жойлашмаганмиш.  Буни қаранглар-а!!! Уларнинг қадриятлари кўпчиликни кўтармасмиш. Ха ўзинг кўтаролмасанг нима қилардинг, ўзинггагина яраша қадриятларингни дунёга кўз-кўз қилиб.
Европа  боши берк кўчага олиб кирволиб, бу аҳволдан чиқишни йўли роса изладиёв. Бундан чиқиш учун ҳийлаю-найрангни ишлатиши табиий эди. Венгрия ва бошқа Болқон давлатлари чегара ҳудудларида чодир тикиб, мустар бўлиб ўтирган норасида гўдакларини қучоқлаган суриялик аёллар, қарияларни киритмаслик учун катта авантюра керак эди. Ваҳоланки авантюра содир ҳам бўлди. Бутун дунё жамоатчилиги кўз ўнгида айнан «суриялик ислом террористларининг Европага хужуми» номли спектакл Париж саҳнасига олиб чиқилди. Суриялик қочқинларнинг «босқинларини» айнан шу йўл билан тўхтатиб қолиш учун, авантюристлар кўпроқ одамларни қурбон қилишлари керак бўлди. Охирги маълумот деб Парижда 130 одам қурбон бўлиб, 180 киши турли хажмда жарҳат олганини айтишмоқда. Энди эса сценарий мотивациясига кўра,  Ғарб хавфсизлик хизматлари Европанинг бошқа мамлакатларида ҳам айнан суриялик террористларини тутишга харакат бошлайдилар.
Шундай қилиб, ниҳоят Европа ўзи томон Суриядан оқиб келаётган қочқинларининг тўлқинини тўхтатиб қолиш йўлини топгандай бўлди. Франция пойтахтидаги ўйингоҳда содир этилган террор қўпорувчиликда гумон қилинаётган кишининг  суриялик экани аниқланганмиш. Ўзини «шаҳидлик камари» билан портлатиб юборган кишининг шахсини аниқловчи  паспорти топилганмиш. Бизнинг авлод  Улуғ Ватан Урушига бағишланган юзлаб ишланган кинофильмлар таъсирида катта бўлган. Барчамиз икки каррани билганимиз каби бирор бир диверция ёки разведкага бораётган жангчилар биринчи навбатда хужжатларини, харбий унвон нишонлари ва орден-медалларини  муайян турган жойида қолдирадилар ёки кўмиб қўядилар. Портлаш оқибатида соғ қолган паспортни топиб олиш жуда ҳам эриш туюлган масаладир. Бунингдек ўтда ёнмас, сувда чўкмас паспорт АҚШнинг Манхетенидаги эгизак осмонўпарининг халокатидан кейин топилиб, ақли жойида одамларни энсаларини қотирганлигини  жаҳон ОАВ яна эслаб қолдилар.
     Гап  2001 йилда учоқларни олиб қочган гўёки миллати араб учувчисининг паспорти хақида  кетаётганини англадингиз. Ваҳоланки учоқнинг бинога келиб урилиши натижасида  бетон темир иншоатлар ёниб кул бўлгану паспорт ёнмай қолганда?! Гиннеснинг рекордига бу паспортларни киритиш керак эди албатта. Ҳали Париждаги бу ишлар терактми йўқми аён бўлмай туриб, бир хилги юзини уч рангга бўяб олганлар аватарлар тоифаси «Бу ишларда Москванинг қўли бор» деган давони кўтариб чиқишга уялишмадилар ҳам.
     Албатта Москва ҳам авлиё эмас, лекин шу ҳолатда бу гаплар кулгулилиги аниқ. Лекин «ўтда ёнмас» паспорт туфайли Европа хавфсизлик хизматлари аввал унинг эгаси суриялик эканини аниқладилар, кейин унинг тирик қочиб беркинмоқчи бўлган акасини Германияда тутиб олдилар. Брюселда бўлса худди шу суриялик террорчиларнинг бошқа шериклари яширинган уйга етиб келсалару, у ерда кучли портлаш юз берганмиш. Энди «шаҳид» сурияликнинг  бошқа  шеригини Болқон давлатларидан бирида Сербияда ушлаб олишибди. Не кўз билан кўришсинки, у ҳам суриялик бўлиб, паспортиям қуйиб қўйгандек, Париждаги акасига ўхшармиш.  Булар бутун дунё одамларини гўл, карахт деб ўйлаб жаҳон афкор оммасининг нарҳини  тийин –чақа қилиб ташладилар-а !? Қойил Европа! Мен сенинг ўзингнинг нарҳингни анча баланд деб ўйлаган эканман. Лекин фикримда шу масалада адашганимдан хурсандман.
 
Бўлим мақолалари
17.11.2015
25.09.2015 Парламент сайловлари: Жанубда ўзбеклар кимга овоз берадилар?
4 октябр – Қирғизистон парламентига сайловлар ўтказиладиган санъага ҳам саноқли кунлар қолди. Этник ўзбеклар гуруҳи умумий Қирғизистон сайловчилари электоратининг 14% ни тузади, лекин унинг ўрни шу электрал жараёнда ўта муҳимдир. Охирги 2010 йилги парламент ва 2012 йилги Ўш шахар Кенгаши депутатлигига сайловлар натижасига кўра, бу жамоат етарли даражада оммавий ва жуда кўп ҳолатларда яхлит овоз берган. Ўзбек миллатига мансуб Қирғизистон фуқаролари мамлакатдаги уммумжамият ишларида фаол иштирок этишга харакат қиладилар.