Янгиликлар
22.05.2023 Ошингиз ҳалол бўлса, кўлда беркиниб ейсизми?!
ЎШ. 22 май – Альянс – Пресс. Ўш вилояти ва Ўш шаҳрининг ўзбек миллий-маданий марказлари фаолларининг қўшма мажлисида кеча, 21-май куни Чўлпон ота шаҳрида Республика ўзбек миллий марказининг навбатдаги қурултойининг ўтказилиши бўйича эътирозли масалалар кўрилди.
06.05.2023 Гулистонда Бахшилик Санъати бўйича Учинчи Халқаро фестивали ўтмоқда
ГУЛИСТОН. 6 май – Альянс-Пресс. Ўзбекистоннинг Сирдарё вилояти марказида “Замонавий Бахшилик Санъати: Олтин Мероснинг Янги Оҳанглари” номли Учинчи Халқаро илмий амалий конференцияси ўз ишини бошлади.
18.10.2022 Ўш шаҳрига Самарқанддан 50 автобус келтирилди
ЎШ. 18 октябр – Альянс-Пресс. Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида марказий майдонда Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида ишлаб чиқарилган Исузи маркасидаги автобуслар тантанали равишда ўшликлар иҳтиёрига топширилди.
18.08.2022 Таниқли ислом олими Шайҳ Шомуҳаммад Шоюнусқори омонатини Хаққа топширди
ЎШ. 18 август – Альянс-Пресс. Марказий Осиё ислом жамияти оғир жудоликка учради. Бугун,18 августда Санкт-Петербургда ўтказилган муолажадан кейин ислом оламининг таниқли олими Шаҳ Шомуҳаммад Шоюнус домла чин дунёга сафар қилдилар.
27.07.2022 VI Конгресс иштирокчилари Ўзбекистон Президенти ва Ҳукуматининг маданий меросни асраб-авайлаб сақлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар
«Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» VI Халқаро Конгресси иштирокчилари ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзолари Регистон майдонида якунловчи Декларацияни қабул қилдилар.
30.12.2021 Ўзбекнинг “Мард ўғлони” - жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов
ТОШКЕНТ.30 декабр – Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Польшанинг Варшава шаҳрида бўлиб ўткан шахматнинг рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритганлиги учун Нодирбек Абдусатторовга “Мард ўғлон”давлат мукофоти билан тақдирланди.
08.10.2021 Афғонистон заминида ўзбек ватандошларимизнинг тили ва маданияти ривожланаверади
ТОШКЕНТ. 8 октябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация кеча, 7 октябрь куни Афғонистон муваққат ҳукумат раҳбарининг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Мулла Абдул Кабир бошчилигидаги Афғонистон раҳбарияти вакиллари билан музокаралар ўтказди. Бу хақида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
28.08.2021 Ҳамдардлик билдирамиз
Ўш вилояти Бобур номли Давлат Академик ўзбек мусиқа-драма театри директори Аъзамжон Абдуразоқовга волидасининг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирамиз
24.08.2021 Ўзбекистон экспортчилар уюшмасининг Ўш шаҳрига ташрифи
ЎШ. 22-24 август - Альянс-Пресс. Ўзбекистон экспортчилар уюшмасининг делегацияси Мухтор Умаров бошчилигида 22 август куни Ўшга расмий сафар билан ташриф буюришди.
29.07.2021 Қирғизистон ва Ўзбекистон ўзаро алоқалари табора ривожланмоқда
ТОШКЕНТ. 29 июл – Альянс-Пресс. Ўзбекистон ва Қирғизистонда савдо-сотиқ ва туризмнинг кенг миқёсда ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Экспортчилар Ассоциацияси ва Қирғизистон "Датка Холдинг" компанияси ўртасида меморандум имзоланди.
25.06.2021 Қўқон шаҳри Туркий кенгашнинг «Туризм пойтахти» деб эълон қилинди
ҚЎҚОН.25 июнь – Альянс-Пресс. Қўқон шаҳри Туркий Кенгашнинг илк туризм пойтахти деб эълон қилинди
24.06.2021 Туркий тилли давлатлар Кенгашини ўз ЮНЕСКОси бўлади
ҚОҚОН. 24 июн – Альянс-Пресс. Туркий тилли давлатлар Кенгашининг туризм бўйича вазирларининг 6 – йиғилишида Ўзбекистон томони туркий тилли мамлакатларининг Маданий мерос объектларини асраш жамғармасини ташкил этишни таклиф қилди.
03.04.2021 “Улуттар биримдиги” партияси Ўш шаҳрининг марказий майдонида ўз сайловчилари билан учрашди
ЎШ. 3 апрел – Альянс -Пресс. Бугун соат 15:00 “Улуттар биримдиги” партияси лидери, Мелис Мирзакматов ва партиясининг Ўш шахар Кенгаши депутатлигига номзодларининг сайловчилари билан учрашуви бўлиб ўтди.
27.01.2021 Ўзбекистон ДХХси жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди
ТОШКЕНТ. 27 январ - Альянс-Пресс. Ўзбекистон ДХХ ходимлари дастлабки суриштирув ҳаракатлари давомида, мазкур жиноий гуруҳ сохта ҳужжатлар ёрдамида товар-моддий бойликлар импорти билан ҳам шуғулланганлиги аниқланган.
25.01.2021 Ўзбек адибининг “Дербиш” асари Қирғизистонда йилнинг энг яхши китоби деб топилди!
БИШКЕК. 25 январ – Альянс-Пресс. 21 январ куни Қирғизистон Ёзувчилар миллий уюшмаси ва Чингиз Айтматов номидаги Иссиқ-Кўл форуми халқаро ташкилоти биргаликда ўтказган таҳлил ва танлови асосида ёзувчи Бегижон Аҳмедовнинг қирғиз тилига Марқабай Ааматов томонидан таржима қилинган “Дербиш” (“Сайёҳ”) асари “2020 йилнинг энг яхши китоби” деб топилгани расмий эълон қилинди ва тантанали равишда тасдиқ дипломи муаллиф ва таржимонга топширилди.
12.01.2021 Ўзбекистон Республикаси Президенти Қирғизистон Республикасининг сайланган Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди
ТОШКЕНТ. 12 январ – Альянс-Пресс. Кеча, 11 январ куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасининг сайланган Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
30.12.2020 Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қирғиз Республикаси Президенти вазифасини бажарувчиси билан телефон мулоқоти тўғрисида
ТОШКЕНТ. 30 декабр – Альянс-Пресс. Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти вазифасини бажарувчиси Талант Мамитов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу хақда Ўзбекистон Президенти матбуот котибияти маълум қилди.
08.12.2020 Ўзбекистонда “Меҳр-3” операцияси доирасида Суриядан 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар олиб келинди
ТОШКЕНТ. 8 декабр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг бевосита назорати остида “Меҳр” операциясининг навбатдаги босқичи амалга оширилиб, бугун Сурия мамлакатининг жанговор ҳаракатлар олиб борилаётган ҳудудларидан 98 нафар ўзбекистонлик фуқаролар, яъни 25 нафар аёллар ва 73 нафар болалар (улардан 14 нафари чин етим болалар) Ватанига қайтарилди.
14.11.2020 Ўзбекистон Республикаси Президенти Қирғизистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчиси билан телефон орқали мулоқоти
ТОШКЕНТ. 14 ноябр – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчиси Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу хақида Ўзбекистон ТИВги матбуот котибияти маълум қилди.
10.10.2020 Садир Жапаров Бош вазир этиб тайинланди
БИШКЕК.10 октябр – Альянс-Пресс. Бугун «Ала-Арча» давлат резиденциясида мамлакатнинг Парламенти – Жогорку Кенгашнинг навбатсиз мажлисида Садир Жапаров Бош вазир этиб тайинланди.