01.05.2021 18:24 Дилноза Топволдиева - "Альянс-Пресс"нинг сиёсий шарҳловчиси Ўш 1050

Боткент сенинг яранг – бизнинг ярамиз! Сен билан бир жон, бир танмиз!

Бугун мамлакатимиз бўйлаб икки кунлик мотам эълон қилинди. Юракларни жунбушга солаётган, кун сайин алангаланиб бораётган мудҳишликни четда бепарво кузатиб тураолмадик, тураолмаймиз ҳам.



Юрагимизнинг бир бўлаги, қардошимиз қирғиз элимизга  ҳайриҳоҳлик билдирамиз. Асл чаманлар манзили Баткент диёрига қўлдан келган ёрдамимизни тўплаш, еткизиб бериш мақсадида бугун бирлашдик. Миллатимизнинг олди сафида турган ёши улуғларимиз биз билан бирга бу ҳайрияда елкама-елка турдилар. Ахмеджанов Хошимжон, Ахмедов Хасанбой акалар кайси миллат, кайси элат бўлмасин қийин кунларда бирга туриш лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.



 
 
 
 

Иймонимиз комилки, элимиз уйгоқ! Чунки юрт мотамга чўкканда барчамиз бир ёқадан бош, бир енгдан қўл чиқариб юртимизни барқарор ҳолатга келтириб олишимиз зарур. Бир диндаги, бир қавмдаги мусулмон саналган тожик биродарларимизнинг Рўза—Рамазон кунларида бундай уруш  йўлини тутишининг ўзи, разолатдан бошқа нарса эмас.

Мансаб учун, ном учун, бойлик учун курашаётган айрим одамларга яққол мисол, мана... Тинчлик бўлмаган юртда хеч бир мансаб, хеч қандай  бойлик татимайди, билинмайди...

Орамиздан бевақт кетган 31 нафар пахлавон ўғлонларимиз, 2нафар ҳур қизалоқларнинг жойлари Равзаи Жаннатдан бўлсин. Буларнинг оиласи чуқур таъзия билдирамиз. Қирғизистонимизда  миллат, элат бўлинмайди. Биз Қирғизистоннинг тенг хуқуқли қатлами сифатида, қардошларимиз билан қайғуни тенг бўлишамиз.

Бугун Ўш шаҳрининг барча даҳаларидан боткентликларга ёрдам юклари карвонлари тузилиб йўлга чиқмоқда. Амир Темур, Турон, Шаҳидтепа мавзеларининг халқи боткентликларга ёрдам акциясини бошлаб юбордилар. Бугуннинг ўзида Ўш вилояти Қорасув туманига қарашли Қизилқишлоқ аҳллари “Беш капа” масжидида йиғилган у-рўзғор буюмлари, озиқ-овқатлари юкланган автомашиналар карвони Боткентга йўл олди.

Эҳсон карвонимиз давом этмокда...

 
Бўлим мақолалари
11.01.2024
21.12.2023
06.12.2023
02.06.2023
02.04.2023
16.07.2017 "Ўзгача" фарзандлар оналари сирлари
"Ўзгача" фарзандларни дунёга келишига сабабчи бўлган оналарга туғруқхонадагилар "бу болалар одам бўлиши қийин, ҳали ёшсан, ҳали вақт ўтиб соғлом фарзандларни дунёга келтирасан. Бу болаларни шу ерда қолдириб кет" деган гапларни эшитадилар...
23.03.2017 Ойнаванд деворга тош отди
2017 йилнинг 13 мартида “Фергана.ру” интернет сайтида Александр Торкнинг ҚРнинг собиқ юқори лавозимдаги амалдори билан “Қирғизистон маданият вазири ўринбосари Максат Чакиев: Беш йилдан сўнг миллатчилар сиёсий куч сифатида ўзларини намоён этади” деб, номланган интервьюсини чоп этди