28.10.2023 17:11 337

Ўзини иймонли санаб, бошқани уялтирмоқчи бўлган “афғончи” чаламуллага

Илгари хабар берганимиздай, 16–20 октябрь кунлари Самарқанддаги «Silk Road Samarkand» сайёҳлик мажмуасида БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтди...



 Нафақат Самарқанд, балки Ўзбекистоннинг энг асосий туризм марказларидан бирига айланиб улгурган"Silk Road Samarkand" халқаро сайёҳлик марказидан сессиянинг иш жараёнларидан  олиб борган репортажларидан айримларини Фейсбук ижтимоий тармоғидан ҳам бериб бордик.

Ушбу ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментини Ўзбекистондан ташқарида туриб кузатиб турувчилардан яхши фикр ва тилаклардан ташқари ўзларининг ғализона ниятларини ошкора қилганлари ҳам борлигини  яширмоқчи эмасмиз. Ташқаридан, аниқроқ айтганда аккаунтида яшаш жойи Афғонистоннинг Қобул шаҳри кўрсатилган ва  ўзини Ҳайр Салжуқи деб атаган кимса Самарқандда атрофида бир йилча аввал қад ростлаган “Боқий шаҳар” мажмуаси  хақида умуман тушунчага эга эмасга ўхшаб кўринди. У ўз  фикри ожизича қуйидаги гапларни тап тортмай изоҳ ўрнида каминанинг Фейсбукдаги пости остига жойлаган:

“Xudoni uyi masjid va xonaqohlarda Xoliq (jalla jaloluhu) ni eslash urniga uyun kulgu qurgan sizlar. Ulim yuqmi sizlarga, Xudo oldida surroqqa tutilganda va suralganda "Meni zekrimni qilish, ebodat qilish masjidalarda, nomoz zeker urniga, niga uyin kulgu qildilaring deyilgan" quayside yuz bilan Allohga qarab javob berasizlar, siz Termiz, Buxori farzandlari? Uyat yuq Xydodan sizlarda?
Abdullah Beknazar
Xudo (jalla jaloluhu) bizdan bu qabihliklarni suramasin. O'zbeklar qayyoq kitayapti? Uyun kulgu harom ishlarni qilish uchun majid, maqbaralardan boshqa joy yuqmi? Akobirlarimiz qabri ustida, masjidlarimizda ayoq boshyalangoch odamga yipmi. Din, marifat va manaviyat ochoği boolean Turkiston va bugungu Orta Osiya tannazulsari oshiqmoqda. Tauba eloho, hidoyat sindandir bo'larni oozing hidoyat shoh yuli sari yulkurkaz”(Матн қандай бўлса шундай берилди).

Бу ўзинигина мусулмон санаётган кимса ўзгалар устидан биратўла хукм чиқариб юборишдан аввал фейсбук тармоғидан ташқари чексиз Интернет уммонидан бугунги Ўзбекистондаги янгиликлардан хабардор бўлганда эди, балким бу каби гужғон ўйнаган кўкнори хаёлларига дам берворган бўлармиди?! Магарам интернетда БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси хақида ҳам, Ўзбекистонда туризм соҳасини ривожлантириш учун «Samarkand Touristic Centre» МЧЖ буюртмаси асосида бунёд этилган умумий майдони 7 гектарга тенг  “Боқий шаҳар” мажмуаси хақида етарли даражада материаллар бор эдикуя...

Ҳой на ҳой, Ҳайр Салжуқи деганлари Ўзбекистон мустақиллигининг дастлабки йилларида халқаро фестивалларни ўтказишда маскан сифатида фойдаланилган Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонини борасида сўз қилган бўлиши ҳам мумкин. Бироқ у даврда яъни бутун бир коммунизм деган баттол худосиз тузумнинг таъсиридан эндигина қутилиб келаётган мамлакат учун Регистон каби майдонларда халқаро тадбирларни ўтказилиши табиий эди. Лекин бугунги Ўзбекистон ва унинг раҳбарияти ҳам мамлакат тараққиётида ислом динининг тарихий ўрни, унинг қадриятлари аҳамиятига етарли даражада баҳо бергани сабаб  бундан буён ўтказилажак халқаро тадбирлар учун атайин  Самарқанддаги “Боқий шахар “ ва Намангандаги  “Афсоналар водийси”  мажмуалари  каби майдонларни  юзага келтирди.

“Боқий шахар” даги янги қурилган объектлар қадимий уста бобокалонлар қурган анъанавий усулларга мос равишда қад  ростлагани учун ҳам афғон блогери Ҳайр Салжуқий наздида хақиқий ўрта асрлар иншаотлари сифатида гавдалангандир. “Боқий шахар” ансаблида Ўзбекистоннинг 14 ҳудудий бирликларида илгари қайд этилган меъморий анънавий услубларга ҳос иншаотлар  қурилган. Иншаотлардаги гумбазлар ҳам турли кўриниш ва рангин бўлиб, улар орасида бурчак шаклда терилган  гиштин гумбазлар  ҳам учрайди. Бугунги Ўзбекистон усталари илгариги қўли гул усталарининг хақиқий ворислари эканини исботи ўлароқ, шарқ меъморий анаъналарига содиқ ҳолда ушбу мажмуада  катта кўргазма зали (галерея) ва қадимий шарқона бозор, 36 та растадан иборат 14 та ҳунармандчилик устахоналари, 2 та миллий таомлар ресторанларини юксак санъат даражасида қуриб битказганлар. Ушбу объектлар орасида мажмуага ташриф буюрганларнинг диний эҳтиёжларини қондириш мақсадида бир мўжазгина масжид биноси ҳам ўрин олганлиги бугунги ўзбеклар ҳам Буҳорий, Термизий боболарининг йўлидан тоймай бораётганлигидан дарак бериб турибди, албатта.

«Боқий шаҳар» тарихий мажмуасида халқ амалий безак санъатининг барча йўналишлари – заргарлик, зардўзлик,каштачилик, атлас ва адрас матолари тайёрлаш  устахоналари,  мисгарлик , чилангарлик, шарқ миниатюраси мусаввирлиги, ҳамда шарқ қандолат-ширинликлари тайёрлаш устахоналари ва савдо шаҳобчалари ўрин олган. Шу объектлар жумласида “Боқий шахар”да яна Чорсу шарқ бозори, миллий кийимлар галереяси, чойхона ва турли кафеларни, кутубхона, қўғирчоқ театри ва шахмат мактабларини учратасиз.

Бу борада БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси нутқ сўзлаган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев :
“Биргина Самарқанд шаҳрининг ўзида туристик инфратузилмани яхшилаш учун 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ инвестиция сифатида киритилди. Бугунги анжуман  ўтказилаётган “Ипак Йўли” сайёҳлик маркази ана шундай йирик лойиҳалардан биридир”, - деб айтди.

Биз ушбу масканга ташриф буюрган жаҳоннинг 130 дан ортиқ давлат вакиллари қаторида “Боқий шахар”ни зиёрат қилиш пайтида мажмуадаги устахоналар Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида донг таратган миллатидан қатъий назар барча машҳур усталарга бепул бириктирилиб берганига гувоҳ бўлдик. Ушбу амалиётнинг ўзи республикада ҳунар аҳлига юксак диққат эътибор қаратилганидан дарак беради. Ваҳоланки Ўзбекистонда барча ҳунармандлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотлардан топган даромадидан давлатга солиқ тўламайдилар. Давлат ҳунар орқали тирикчилик қилган инсонларни “ ўз-ўзини таъминлаётган қатлам” сифатида қадрлайди. Ўзбекистон Ҳукумати меҳнат аҳлини, айниқса ҳунар аҳлини давлатнинг юксак нишонлари ва унвонлари билан тақдирлайди. Биз гувоҳи бўлган юксак давлат унвонлари ва нишонларига сазовор бўлган ҳунармандлар орасида Ўзбекистонда истиқомат қилаётган барча миллатлар вакиллари бор.

Самарқанддаги “Боқий шахар” устахона - расталарни айланиб юриб самарқандлик татар, сурҳандарёлик тожик , жиззаҳлик қирғиз миллатига мансуб уста ва ҳунармандларни учратдик. Улар билан ҳамсуҳбат бўлдик. Биз билан мулоқатда бўлган барча ҳунармандлар ўз касбини етук мутаҳасислари сифатида эл-юрт ардоғидаги инсонлардир. “Ҳар кимники ўзига ой кўринар кўзига” деганларидек, тили бизнинг қирғизчага тортиб турган  “Жиззаҳ вилояти ҳунармандчилиги” павильони учратган дилкаш аёлни суҳбатга тортдик. Бу инсон Ўзбекистонда  қуроқчилик ҳунари билан таниқли бўлган “Дўстлик” ордени соҳибаси Арзихон Алимова экан.

 Бу  аёл хақида Жиззаҳ вилоятида бўлган тадбирлар чоғида эшитган бўлсамда, ўзи билан биринчи мулоқат қилаётган эдим. Ҳамкасбларимиздан бири ҳикоя қилиб бергани бўйича, Арзихон Абдуллаевна чеварчилик соҳаси бўйича тадбиркорлик қилиш мақсадида Жиззаҳ вилояти мутасаддиларига бир неча бор ариза ёзиб, тикувчилик цехи очиш учун ёрдам сўраб мурожаат қилган. Унинг аризалари анча вақт беэътибор қолдирилиб келинган. Лекин кунлардан бир кун вилоятга Ўзбекистон Президентининг иш сафари билан келадиган бўлиб қолади. Мутасадилардан бири Арзихон опани чақиртириб бир неча қизлар ишлаб турган тикув цехини кўрсатиб, “Сиз шу цехда 3 йилдан бери фаолият кўрсатаётган тадбиркорсиз. Президент бу цехга ташриф буюрганда, ҳудди шу сўзларни такрорлайсиз. Тушунарлими ?”, деб яна бир нималар тайинлаб кетади. Бироқ табиатан тўғри сўз ва хақиқатгўй бўлган Арзихон Алимова Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирамоновичга мутасади ўргатган сўзларни тўтиқуш сингари қайтариб, Юртбошини алдамай, ушбу цехга келганига 3 йил эмас, 3 кун бўлмаганини ва маҳаллий мутасадилар у кишини аврамоқчи бўлаётганлигини рўйи-рост, борини –бордай, йўғини йўқдайин айтиб беради. Президент опани ўша мутасадилар билан юзлаштирганда ҳам , у ўз позицияда қатъий туриб ёлғончи раҳбарларнинг қинғир ишини фош қилади.

Айтишларича Президент Шавкат Миромонович бу хақиқатни юзга қўрқмай айта оладиган Арзихон опани ўзининг халқ ичидан атайлаб танлаб олган тўғри сўзли, тоза инсонлардан ташкил топган 35 кишилик гуруҳга қўшиб қўйиб, ҳар олти ойда бир бор улар билан учрашиб, улар орқали халқнинг оғир-енгилидан хабардор бўлиб турар экан.  Бу ҳам бўлса Ўзбекистон Президентининг  Буюк бобокалонимиз ва даҳо шоиримиз Мир Алишер Навоийнинг  “Огоҳсан сен Шоҳсан сен” каби насихатларига амал қилишидан дарак бўлса не ажаб...

Арзихон опадан бу борада савол берганимда, баъзи бир тадбирлар чоғида Президент билан ҳам, баъзи пайтлари эса қўшни давлатлар, масалан Қирғизистон раҳбарияти вакиллари билан учрашиб қолиши мумкинлигини  айтди ва менинг эътиборимни ўз қўллари билан ва шогирдлари ёрдамида тиккан ранг баранг қуроқчилик буюмларига қаратди. Турли ҳил матоларнинг қийқимларидан турли ранг ва шаклда безак ҳосил қилиб тикилган қуроқ дейилади. Арзихон Абдуллаева менга кичиклигимдан бери таниш бўлган шакл шамойилли ажойиб санъат наминалари бўлган қуроқи ёстиқ ва кўрпачаларнинг ғилофларини намойиш қилиб, ушбу маҳсулотларга нафақат Ўзбекистонда, балки яқин ва узоқ ҳорижий мамлакатларда ҳам ҳаридорлар борлигини эътироф этди. Ушбу қуроқларнинг шакл-шамойиллари менга жуда танишлигини айтсам, Арзихон опа бу шакллар чиндан Қирғизистон жануби қирғизлари орнаменталискасига ҳослиги ва ўзи ҳам асли боткентлик қирғизлардан эканини тан олиб, айтди:
"Мен асли Қирғизистоннинг Ўш вилояти, Сулукта шаҳрида таваллуд топдим, ўша жойда 10 синфни тамомладим. Сулуктадаги 2 чи тикув фабрикасида меҳнат фаолиятимни бошлаганман. 1980 йиллари хаёт тақозоси билан Жиззаҳга келиб қолдим. Қуроқчиликни мен онамдан ўргандим. Онам эса ўзининг момосидан ўрганган экан. Ҳунаримиз бор экан, бошқалардан кам бўлмадик. Илоҳим юртларимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Чин иймонли эл тинчликнинг қадрига етувчи элдир.Тинчлик бор жойда ризқ ва барака ҳам бўлади !"...

Ушбу суҳбат ўша афғонистонлик ўзини мусулмон санаб, ўзбекни иймонга чақирган кишининг изоҳи ёзилган куннинг эртаси яна ўша “Мангу шахар” мажмуасида бўлиб ўтганди. Шунинг учун интернет ковлаб, моҳиятни англамай чала ўқиб, чала кўриб, чала тушунчага эга ҳолда фикр билдириб юборадиган ўзини ҳайрли салжуқийлардан ҳисобловчи чала муллачаларга айтадиган гапимиз шуки, бошқа бир давлат ва бошқа бир халқ хақида тўсатдан фикр билдириб юборишдан сақланинг. Магарам бу юртнинг халқи ва уларнинг устидаги раҳбарияти ҳеч қачон ўз динидан тонмагайлар. Токим бу юртлар тинч экан бу масканга юздан зиёд мамлакатлардан сайёҳлар келиб, зиёрат қилмоғи учун миллиардлаб долларлар сармояланмоқда. Бу мамлакатга нафақат бошқа дину-диёнатли меҳмонлар, балким ўнлаган исломий ўлкалардан меҳмонлар зиёратга келмоқда. Бу юртда янада улкан Имом Буҳорий, Имом Ат Термизий, Имом Матрудий ва яна бошқа йирик исломий олимларга аталган мажмуалари қад ростламоқда. Бунёдкорлик ишларининг заминида тинчлик - осудалик ва санъаткорона заҳматли меҳнат ётгани аниқ. Ҳориждаги “ақлли-закий” чала муллаларга маслахатимиз шуки – ўзгани қўйиб ўзларингизни ислоҳ қилинглар, ўз юртингизда тезроқ тинчлик ўрнатиб, сизлар ҳам бунёдкорлик ишларига қўл уринглар...

Р.S. Эслатиб қўйиш жоиз, навбатдаги Халқаро даражада ўтадиган “Шарқ Тароналари” фестивали энди Самарқанддаги Регистон майдонида эмас, Наманганда ўтказилади.
 
Бўлим мақолалари
29.03.2024
04.03.2024
26.01.2024 “МАМЛАКАТ УСТУНИ, ДАВЛАТ ТАЯНЧИ”
“...(Алишернинг) унвонларини бундай деб ёзар эдилар: “Ҳидоят соҳиби, шараф ва ҳурматнинг олий нуқтаси, дин ва давлат арбобларининг сараси, юрт ва миллат пешволарининг қуввати, хайрли ишларнинг ташаббускори, хайру эҳсон муассасаларига равнақ берувчи, салтанат устуни, подшоҳларни қўлидан етакловчи, султон давлатининг умиди ва ишончи, султоннинг яқин дўсти, ҳақиқат ва дин низоми Амир Алишер”. (Хондамирнинг “Равзат ус-сафо” асаридан).
21.11.2023
14.08.2023
27.07.2022
27.07.2022 VI Конгресс иштирокчилари Ўзбекистон Президенти ва Ҳукуматининг маданий меросни асраб-авайлаб сақлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар
«Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» VI Халқаро Конгресси иштирокчилари ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзолари Регистон майдонида якунловчи Декларацияни қабул қилдилар.
27.07.2022 VI Конгресс иштирокчилари Ўзбекистон Президенти ва Ҳукуматининг маданий меросни асраб-авайлаб сақлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар
«Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» VI Халқаро Конгресси иштирокчилари ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзолари Регистон майдонида якунловчи Декларацияни қабул қилдилар.
26.07.2022 VI Конгресс иштирокчилари Ўзбекистон Президенти ва Ҳукуматининг маданий меросни асраб-авайлаб сақлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар
«Ўзбекистон маданий мероси – янги Ренессанс пойдевори» VI Халқаро Конгресси иштирокчилари ҳамда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштириш бўйича Бутунжаҳон жамияти аъзолари Регистон майдонида якунловчи Декларацияни қабул қилдилар.
27.05.2022