27.06.2017 10:01 Бишкек 1266

Шоҳлар нима қилаоладилар?

Қирғизистон навбатдаги президент сайловлари арафасида. Сооронбай Жээнбеков,Омурбек Бабанов, Темир Сариев ва бошқа номзодлар президент лавозимини эгаллаш учун мусобақага чиқадиган кез. Номзодлардан бири бўйнига президентлик нишони илинган шоколад нусхаси билан безалган тортга буйрутма берди. Бироқ бу лавозим бугунги кунда соҳибига қандай ваколатларни бераолади?


Ўтган йили Қирғизистонда конституциявий референдум ўтказилди. У президент ваколатларини жиддий равишда чеклаган ҳолда, Бош вазирнинг имкониятларини кенгайтирди. Умуман олганда президентнинг энг асосий вазифаси - ташқи сиёсатни бошқариш ваколати сақланиб қолинди. Албатта  ташқи сиёсатни  у,  Бош вазир билан биргаликда бошқарсаларда, бироқ мамлакатнинг стратегик йўналишларини белгилаш президент ваколатига қолдирилди.
Президентнинг ички сиёсат, иқтисоддаги роли анчайин чегараланган. Шунинг учун халқимиз илгариги одат бўйича президентнинг қўлидан кўп ишлар келиши, яъни вазирларни ишдан олиш, ижтимоий муаммоларни ечиши, мактаблар, йўллар, касалхоналарни қуришга ва бошқа кўп масалалар бўйича фармойишлар бера олади деган фикрларга бориши мумкин. Халқнинг айнан шу янгиликларни тушунмаслигидан жуда кўп номзодлар фойдаланиб қолишга харакат қиладилар. Улар ҳудудларимиздаги аҳолига ўз қўлидан келмайдиган нарсаларни, ҳатто уйларининг томларини ёптириб,  ёки йўқ ердан қудуқ қаздириб беришга  ваъда қилишлари  мумкин.
Қандай қилиб, бўладиган ишни, ёлғондан ажратиб олиш мумкин? Бунинг учун президент ваколатларини конституцияга мувофиқлигини текшириш керак бўлади. Агар номзод мен аҳоли пунктларини янги рақамли технологиялар билан таъминланган «ақлли шахар»ларга айлантираман десалар, бундайларга ишонманглар. Бундайин чораларни фақат Хукумат бошлиғи-Бош вазир ва жой-жойлардаги муниципалитетлар амалга оширадилар. Агар  номзод  Қирғизистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни чет ўлкаларга кириб боришини таъминлайман, юртимиз экспорт потенциалини ошираман  деса бу сўзларга  ишонса бўлади. Ҳарқалай ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий масалаларни ечиш президент ваколатига киради. Шунинг учун бўлғуси президент учун  бунақа ваъда назарий жихатдан бажарилса бўладиган иш.
Бош прокуратура эса бу алоҳида масала. Президент Бош прокурорни тайинлайди. Лекин бу Бош прокурор унга тўғридан тўғри бўйсунади дегани эмас. Ахир Бош прокурор аввалам қонунга бош эгиши керак. Албатта бу масалада  кўп икир-чикирлар бор… Бош прокуратура жиноий иш очиши мумкин, лекин уни тергов қилиш ИИВнинг вазифага киради. Ички ишлар вазирини эса ишга тайинлайдиган ва вазифасидан оладиган ҳам Бош вазир бўлади.
Қисқача айтганда, ўтган йили нима сабабдан конституция бўйича референдум ўтказилгани аён бўла бошлайди.Энди Алмазбек Атамбаев айтганидек, на президентнинг ва на премьернинг бошқарувнинг барча жабҳаларини «аждарҳо» бўлиб, ўз қўлига жамлаб олишга имконият қолмади.  Энг муҳими, бу икки томон шу ваколатларни деб, бир-бирлари билан жанжаллашиб кетмасаларгина  бўлгани. Шунинг учун Қирғизистоннинг президенти ҳам, премьери ҳам бир командадан бўлгани аъло эди.
 
Бўлим мақолалари
07.09.2017 Ўзбекистон президентининг ўз танлови
Ушбу ҳафтада Қирғизистонга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташриф ясади. Бу ташриф- тарихий ташриф эканлиги тан олинди. Бунинг натижаси ўлароқ ўн йилликлар давомида ечимини кутиб ётган муаммо – чегара масалалари ечилди. Қирғизистон билан Ўзбекистон муносабатлари принципиал янги босқичга кўтарилди.
21.08.2017 Шимол-Жануб: янги Бош вазир билан янги мувозанат
Яқин кунлар ичида расмий эълон қилингандай, амалдаги Бош вазир Сооронбай Жээнбеков ўз ваколати топшириб, президентлик компанияси билан тиғиз шуғуллана бошлайди
14.06.2017 Интернетда миллатлараро низоларни гиж-гижловчи пасквил чиқди
Ижтимоий тармоққа Ўзбекистон тузумига муҳолифат бўлганларнинг интернет газетаси қандайдир матн чоп этилган. Кейин эса у бошқа эмиграциядаги ресурсларда қайта босилган. Ушбу чиқишлар юртимиздаги бўлажак президентлик сайловлари билан боғлиқ эканига шубҳа қилмаса ҳам бўлади. Матн устига қўйилган фото суратларда Алмазбек Атамбаев билан Омурбек Бабанов акс этган.
08.06.2017 Бу сафар Қирғизистон жануби ўзбеклари ким учун овоз беради?
Икки йил муқаддам Жогорку Кенгаш сайловлари арафасида Агентлигимиз республикамизда фаолият кўрсатаётган сиёсий партияларнинг таҳлилий нуқтаи назардан плюс ва минусларига эътибор қаратган мақолани кенг жамоатчилик эътиборига ҳавола қилган эди. Умуман олганда бизнинг таҳминларимиз тўғри чиққанди. Бу сафар мамлакатимиз янги бурулиш – президентлик сайловлари даврига келди. Энди бу сафарги сайловларда асосан жанубий ҳудудда жойлашган ўзбек этник гуруҳи ким учун овоз беради?
29.10.2016 Навбатдаги Қирғизистон президенти жанубдан бўладими?
Ўтган сафар биз бўлгусидаги Бош вазирни тайинловида хукумат кризиси ва бошқарув коалициянинг тарқаб кетиши қандай таъсир этишини таҳлил этган эдик. Эслатиб ўтамиз, агар бизнинг анализларимиз тўғри бўлса, коалициянинг тарқалиши , унга атайлаб «Республика»ни киритиш учун кўрилган чорадир. Аниқроқ айтганда, бу чора Бош вазир курсисига ўша партия ва унинг фракциясининг лидери Омурбек Бабановга йўл очишдан иборат эди. Агар бу тайинлов ҳозирда бўлмасада, ҳар қалай яқин ойлар орасида амалга ошиши мумкин. Лекин бугун бизни Атамбаевнинг ўрнига ким президент бўлиши қизиқтиради.
14.10.2016 Атамбаевни Тошкентга бориш фурсати етди
Биз Қирғизистон президентининг Қофқозортига қилган ташрифини диққат билан кузатмоқдамиз. Гарчи Гуржистон билан иқтисодий алоқаларимиз анчайин сийрак бўлсада, дўстлик ришталарини улаш керак. Ха, албатта бугун, илгариги совет давридай”Боржоми”га ёлчиб қолдик, дўконларда грузин мусалласи ҳам сероб. Лекин гуржиларга, биз қайси маҳсулотни етказиб бераётирмиз? Буни билмайман. Лекин биз учун бунданда аҳамиятли ишлар бор. Қофқозорти яхшику-я, лекин яқин қўшни, узоқ қариндошдан аъло эмас-ми?!
25.07.2016 Туркиянинг «Троя оти» ўз «кароматини» бошлайдими?!
Қирғизистон мустақил давлат эканини эслатиб қўймоқни ўринли деб хисоблаймиз. Биз ўзимиз учун нима яхши , нима ёмон эканини яхши биламиз. Шунинг учун бошқа давлатнинг ташқи ишлар вазирини қандай иш тутишимизга йўл-йўрик кўрсатишига ва умуман ультиматум ва шантаж тилида сўз юритишига йўл бермаймиз.