21.08.2017 11:34 Маҳмуджон Қозоқбоев Бишкек 3482

Шимол-Жануб: янги Бош вазир билан янги мувозанат

Яқин кунлар ичида расмий эълон қилингандай, амалдаги Бош вазир Сооронбай Жээнбеков ўз ваколати топшириб, президентлик компанияси билан тиғиз шуғуллана бошлайди


Унинг ўрнида кўпчилик ҚР Президенти Аппарати бошлиғи Сапар Исаковни кўришмоқда. Айтиб ўтиш жоизки, у Сооронбай Жээнбеков билан болалигидан – 30 йилдан зиёд вақт танишдир.
 
Ваҳоланки, Сапар Исаков гарчи Норин вилояти, яъни Шимолда туғулгани билан Ўшда катта бўлди ва ўқиди. Унинг яқинда вафот этган отаси партия амалдори бўлиб Ўш вилоятида ишлагани сабаб, Исаковлар оиласи жанубий пойтахтда кўп йиллар истиқомат қилган эди. Умуман олганда Сапар Исаков учун жануб ҳам ёт эмас.
У ҳам баҳор президентликка давогар бўлиб чиқиши мумкин эди. Бироқ «Альянс-пресс» агентлигига аён бўлишича Сапар Исаков ўзи ҳоҳиш бермаган (балки, тажрибаси етишмаслигидан чўчигандир). Охирги ярим йилликда ҚР президенти маъмуриятида ҳукумат иши бўйича жуда кўп таъсирли масалалар кенг муҳокама қилинганди. Шунинг учун ҳам Сапар Исаков вазирлар маҳкамасидаги муҳим масалалар доирасидаги  ечимлардан албатта хабардор инсон.
Эҳтимол, унинг  вазирлар лавозимларига биринчи навбатда қўймоқчи бўлган - жамоатчиликни рақамли трансформация қилиш бўйича "Таза коом" лойиҳасини амалга оширишда хизматлашиб қолган ёш мутахасислар сирасидаги  кадрлари бордир. Албатта бунинг учун у Жогорку Кенгашнинг тасдиқловидан ўтиши керак, лекин депутатлар ҳозирданоқ тайинлов масаласи ечилиб битгани хақида гап қилмоқдалар.
Бу тайинлов Қирғизистон Республикасининг Шимол ва Жануб орасидаги кучлар нисбатлари ўзгаришига ва бўлгуси президентлик сайловлари натижасига қандай таъсир кўрсатиши мумкин?
Бу борада биз янги тандем шаклланаётганлигига гувоҳ бўлмоқдамиз деган таҳминга боришга журъат қиламиз. Лекин бу тандем ҚУрманбек Бакиев билан Феликс Куловникидай бўлмайди. Ўшанда улар иккиси ҳам қўйнида бир-бирига аталган тошларни беркитиб юргандилар. Имкон топилди дегунча уни ишга солишга шай эдилар. Бу ҳолда Бакиев уддабуронроқ экан. Бироқ бунинг тескариси бўлганда-да, ҳеч нарса ўзгармас эди. Гап умуман бошқа тандем ҳусусида бормоқда. Бу  бир командадаги  инсонлар тандемидир. Бу  жуда муҳим таркибдир.
Охирги пайтга қадар мамлакатнинг Шимолида Сооронбай Жээнбековдан чўчинқирашар эдилар. Бу шимолликларни унинг қандайдир қинғир ишларидан хабардор бўлганларидан эмас, унинг хақиқаттан кимлигини таъсаввур қилаолмаганларидан эди. Мавҳумлик доимо қўрқинчлидир.  Унинг ортидан Шимолга кўчки сингари жанубликлар босиб келиши қўрқиничи албатта ҳавфсиратиши турган гап. Ахир бунга ёрқин мисол қилиб, Бишкекнинг давлатавтоназорати ҳодимлари бирданига жалолободликлардан иборат бўлиб қолганини эслаш кифоя. Охирги бир ярим ой мобайнида Сооронбай Жээнбеков шимолий вилоятларда кўп бўлди. Бу қўрқувни пича бўлсада босишга мувофақ бўлгандир. Бироқ кимнидир қалбида бу қўрқув сақланиб қолган бўлиши мумкин. Энди эса янги тандем туфайли регионлар орасидаги мувозанат қайта тикланиши сабаб, қўрқувларга барҳам берилади. Ваҳоланки, кадрлар сиёсатида Бош вазирнинг ваколати президентникига қараганда каттароқдир.
Шундай қилиб, ҳулоса чиқарадиган бўлсак, Сапар Исаковни ҚР Бош вазири этиб тайинланиши Сооронбай Жээнбековни биринчи турдаёқ ғалаба қозонишига имконият  яратиб бериши мумкин. Исаков ва Жээнбеков бир-бирларига ўзаро мадад берадилар. Сапар Исаков у томонга шимолликларнинг, «Таза коом» лойиҳасини амалга оширишдан манфаатдор бўлган ёшлар ва тадбиркорларнинг овозини тортиб келади. Менинг фикримча бунингдек чоралардан кейин сайлов компаниясида жиддий ўзгариш юз беради. Ваҳоланки, ҳали ўзгаришлар кўп бўлишига қарамай, подадан олдин чанг чиқарган Омурбек Бабанов биринчи турдаёқ рақибларини мавҳ этишини айтиб, қизишиб кетдиёв. 
 
Бўлим мақолалари
30.04.2024
13.04.2024
19.01.2024
01.11.2023
18.09.2023
16.09.2023
14.09.2023
09.09.2023
12.08.2023 МАРКАЗИЙ ОСИЁ ТАРАҚҚИЁТИДА ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚИРҒИЗИСТОН АЛОҚАЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
Бугунги Марказий Осиё кечаги Марказий Осиё эмас. Минтақанинг жаҳон сиёсий саҳнасидаги ўрни ва аҳамияти тобора ошиб бормоқда. Чунончи, “Марказий Осиё+” – АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Европа Иттифоқи, Кўрфаз араб давлатлари, Япония Жанубий Корея форматларининг жорий этилгани ўз-ўзидан минтақага қизиқиш сарҳадлари кенгайганидан далолат беради. Бунга Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг мунтазам Маслаҳат учрашувлари ташкил этилгани алоҳида туртки бўлди. Шак-шубҳасиз, Марказий Осиё тараққиёти минтақа бешлигининг бирлигига, ўзаро ишончи ва икки томонлама ҳамкорлигига чамбарчас боғлиқ. Бу борада Ўзбекистон ва Қирғизистон алоқаларининг янги босқичга кўтарилганини мисол қилиб келтириш мумкин.
13.07.2023