30.08.2017 18:01 Мақола “http://respub.kg”дан қисқартирилиб олинди Бишкек 2782

Қандай қилиб Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармаси Бабановга имтиёзли кредит берди ?!

Икки хафта аввал ахборот агентликлари "Республика-Ата-Журт"фракцияси лидери Омурбек Бабанов Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармасидан оз фоизли имтиезли кредит олганлиги хакидаги шов- шув тарқалди. “Республика” ахборот агентлиги хабар беришича, депутат Бабанов ўзининг иш ўрни мавқеи ва мандатидан фойдаланган ҳолда, 2017 йилнинг феврал ойида "Азия-Молл'' йирик савдо маркази қурилиши учун юқоридаги жамғармадан кредит олган. Бу бино курилиши А.Айтматов Проспекти собиқ "Инструментальшик” стадионида жойлашган


Бундай  катта миқдордаги имтиёзли кредитлар шунчаки таниш - билишлик билан қўлга киришликлигига гумон килган журналистларимиз изланишлар олиб бориб, бир қанча бизнес махинацияларнинг  гувоҳи бўлдилар.Юристларни айтишларига қараганда бундай имтиёзли кредит келишими шахсий манфатлар учун берилмайди. Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармаси эса бу бизнес кредит бир қанча давлат билан боғлик булган Пенза Қурилиш Ширкатлари ва яна бир қанча давлат қарамоғида бўлган ишхоналарнинг гувоҳлиги ва гаровга олиниши орқали  икки давлат томонидан келишилган мемарандумига ҳилоф қилинмаган ҳолда берилаётганлигини рўкач қилган.Аммо бу қурилажак савдо марказини Давлатга  ва унинг иқтисодий ривожланишига  тегишли ери бўлмагани тасдиқланди. Юристлар бу берилаётган имтиёзлар давлат манфаатлари учунгина эканлиги  ва  ҳозирги бу кўриниш ушбу жамғарма  Низомларига ҳилоф эканлигини эътироф этишди.
Бу тушунмовчиликларга ойдинлик киритиш учун Омурбек Бабанов матбуот - конференциясида ойдинлик  киритиб, юкорида айтилган пуллар Россия-Қирғизистон ривожланиш жамғармасидан олинганлигини ва бу пулларни Омурбек эмас, балки қариндоши, тўғрироғи опаси олганлигини айтган. Яна шу  ўринда бу имтиёз хақида ўзи маълум қилиб,  шу жамғармадан кредит олишга маслахатчи  бўлганлигини ,бир қатор Қирғизистондаги тадбиркорлар олиб юрганликларини матбуотга айтиб берган."Бу ерда Қирғизистон қонунларига хилоф бир жиноят килганимиз йўқ, аксинча бу янги йирик бир лойиҳа -  савдо маркази ,янги иш жойлари ва яна янги лойиҳаларни бошланиши бўлади. Менинг билишимча, бу кредитни олиш учун 25минг доллар харжланди. 37милион сомлик хужжатлар гаровга куйилди .Шунинг учун опам бу 17миллион доллар кредитни олди ",- дейди “Республика-АтаЖурт”  фракцияси лидери Бабанов.
Бу каби ахборот ошкораликдан  сўнг журналистларимиз Бабановга тегишли қайси тижорат ишхоналари гаровга олинганлиги хақида ахборот излай бошладилар. Журналист Эльнура Алкановани изланишларига кўра, бу савдо маркази РҚРЖ га гаров сифатида 17 феврал 2017 йил Банкка ўтказилган.
“Бу Шартномада "Иллер строй сервис"(директор Маматалиев Марлен Абдырахманович ),"Транс-Kg"(директорлар Мирзабаев Жанибек Сагадылдаевич,Ая Токтогуловна Бабанова ),чет эл компанияси ҳисобланган Glamus investment LTD,Кипрдаги катта компаниялардан бири билан кредит келишимлари тўлдирилган. Албатта бу навбатчи Компаниялар бу ерда хеч качон иш фаолиятини юритмаган ва бу келишим учун улардан фақат  соя сифатида фойдаланилган”,- дейди Элнура Алканова.
Омурбек Токтогулович матбуот анжуманида оиласи хақида фикр билдирар экан, ҳар бир жигари катта улуш ерлари,  бизнес ширкатлари эгалари эканлигини эътироф этади. Бир опаси "Азия Молл" эгаси бўлса, яна бир қориндош опаси катта дивидентлар соҳибаси,  яна бири Дорихона бошкармаси бошлиғи эканлигини, яна бири Темир-Металл бизнеси эгаси ва унинг турмуш ўртоғини хам катта бизнес бошқарувчиси эканлигини фаҳр билан айтиб ўтди.
Бизларга маълумки, Омурбекнинг 6 опаси бор.Шунингдек опаси Ая Бабановага тегишли яна бир микрокредит компанияси "Умут Руху" руйхатдан ўтган...
Бу борада тўлиқ маълумотни ушбу манзилдан топасиз: http://respub.kg/2017/04/14/bednye-rodstvenniki-babanova-ili-o-tom-kak-rossijsko-kyrgyzskij-fond-razvitiya-rasshhedrilsya/
 
Бўлим мақолалари
21.03.2018