27.11.2015 21:17 4025

Халқаро кўргазма

27 ноябр куни ўзбекистонлик таниқли рассом Вячеслав Охуновнинг “Ҳолливуд супер юлдузлари“ асари Берлинда бошланган тасвирий санъат фестивали совринига сазовор бўлган

 
 Асли касби рассом бўлган  Шухрат Бабажонов  «Озодлик» радиосининг мухбиридир. У ўзининг «Фейсбук» ижтимоий интернет  тармоғи саҳифасидаги  хабарига кўра,  27 ноябр куни ўзбекистонлик таниқли рассом Вячеслав Охуновнинг “Ҳолливуд супер юлдузлари“ асари Берлинда бошланган тасвирий санъат фестивали совринига сазовор бўлган.
Ушбу асарда рассом Ҳолливуднинг юлдузлар ҳиёбонидаги тасвирларга ирония тарзида Ленин, Гитлер, Бин Ладин ва Оятуллоҳ Али Ҳумайний портретларини тасвирлаган.
Берлинда 23 декабрга қадар давом этиб, Ҳамбург, Берн ва Дрезденда ҳам намойиш қилинадиган бу кўргазмада дунëнинг 14 мамлакатидан 74 рассом иштирок қилмоқда.
Ўзбекистондан фақат рассом Вячеслав Охуновнинг асаригина кўргазмага қўйилган.
Эслатиб ўтиш жоизки, Вячеслав Охунов  бизнинг ўшлик рассом Ўринбой ака Охуновнинг ўғлидир. Ўринбой ака Охунов  ўз даврининг йирик рассомларидан бири бўлиб, унинг эски Ўш шаҳри кўчалари акс этган акварель – сув бўёқли расмлари жуда машҳурдир.
Биз Вячеслав Ўринбоевични  Халқаро кўргазмадаги яна бир янги ютуғи билан ўшликлар номидан қутлаймиз.Умрингизга ва Ижодингиз барака тилаймиз азиз ҳамшаҳримиз!
 
Бўлим мақолалари
24.06.2026
23.06.2026
17.06.2026
13.06.2026 Ўш шаҳрида “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди
ЎШ. 13 июн – Альянс – Пресс. Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театри катта томоша залида халқаро тоифадаги журналист,ёзувчи Сарвар Усмоннинг янги нашр этилган “Менинг Шавкат Раҳмон акам” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.
24.05.2026
21.05.2026
20.05.2026
29.04.2026
27.04.2026
20.04.2026 ШАВКАТ РАҲМОН ЎШГА ҚАЙТДИ
ЎШ. 20 апрел – Альянс-Пресс. Бугун Бобур номидаги Ўш давлат академик ўзбек мусиқали драма театрида атоқли ўзбек шоири Шавкат Раҳмон таваллудининг 75 йиллигига бағишланган тантанали юбилей кечаси юқори савияда бўлиб ўтди.