01.12.2015 23:08 С. Буркашев 4192

Хуқуқ

Ўш давлат юридика коллежида «Қирғизистон Республикасида бола хуқуқлари ҳимоясидаги актуал муаммолар» деб номланган дебат уюштирилди




Ўш давлат юридика коллежида «Қирғизистон Республикасида бола хуқуқлари ҳимоясидаги актуал муаммолар» деб номланган дебат уюштирилди. Юридика коллежининг хуқуқшунослик кафедрасининг ташаббуси билан уюштирилган тадбирда Ўш шаҳридаги олийгоҳларининг талаба-ёшлари ва Ўш шахар ижтимоий ривожланиш бошқармасининг оила ва болалар ҳимояси бўлим мудираси Гулзина Раева қатнашдилар.
Дебатда талабалар асосан мамлакатимизда болалар хуқуқларини муҳофиза қилиш ва ғамхўрлик кўрсатишга молик бўлган қонунлар бўйича ўз билимларини синаб кўришдилар. Командаларга бўлинган студентлар, ҳозирги турмуш шароитида - бола тарбияси  муаммоларини ечишда  мавжуд қонунчиликни, амалга татбиқ этиш борасида савол-жавоб тарзида мусобақалашдилар. Унда ҳар қандай саволларга хаётдан олинган мисолларни назарий хуқуқ билимлари билан уйғунлаштириб жавоб берган Ўш давлат юридика институти коллежининг талабалари биринчи ўринга сазовор бўлдилар. Ўш давлат университети коллежи талабалари иккинчи ва Ўш давлат социал университети талабалари учунчи ўринни эгалладилар.
Совринли ўринларга етишган командалар аъзоларига Ўш шахар ижтимоий ривожланиш бошқармалигининг оила ва болалар ҳимояси бўлими мудираси Гулзина Раева кубок, фаҳрий ёрлиқлар ва қимматли совғаларни тақдим қилди.
 
Бўлим мақолалари
06.10.2023
11.09.2023
01.09.2023
28.08.2023
15.06.2023
07.03.2023
06.03.2023
01.03.2023
29.12.2022
16.12.2022