04.12.2015 19:01 3279

Кредит

Қирғизистон-Россия ривожланиш жамғармаси агрокомпанияга 7,2 миллион доллар кредит беради.

Қирғизистонда 2003 йили рўйхатдан ўтиб, охирги 5 йил ичида ишлаб чиқариш хажми ва қувватини ошириб келаётган агрокомпанияга Қирғизистон-Россия ривожланиш жамғармаси  агрокомпанияга 7,2 миллион доллар кредит беради.  Агрокомпания бу маблағларни тўғридан- тўғри ҚРРЖнинг  ўзидан ( унинг ҳамкор банклари бўлмиш РСК банк ва «Айил Банк»ларни хатлаб ўтиб,) 3 босқичда олади. Биринчи босқичда жамғарма агрокомпанияга 2,8 млн. доллар ўтказиб беради. Қолган икки босқичдаги маблағлар ҚРРЖнинг  қарорига кўра 2016-2017 йилларда берилиши мумкин.
Агрокомпания бу маблағларни олдинги технологияларни сотиб олиб, уларни қишлоқ хўжалигига жорий қилмоқчи. Компания қишлоқ хўжалик соҳасидаги саноатни модернизациялаш учун лизингга янги техника ва ускуналар олиб келади, ҳамда экспортга катта хажмда ўзининг маҳсулотларини  чиқаришга интилади.
 
Бўлим мақолалари
23.07.2025
10.07.2025
01.07.2025 Ўзбекистон ташқи савдосида “Учқўрғон-Кенгсай” чегара пости орқали амалга оширилаётган экспорт операциялари фаоллашмоқда
НАМАНГАН. 1 июл – Альянс-Пресс. Ўзбекистонда экспорт салоҳиятини ошириш, маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга чиқариш ҳажмини кенгайтириш ҳамда чегара ва божхона инфратузилмасини замонавий талаблар асосида такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
26.06.2025
14.06.2025
17.05.2025
15.05.2025
03.04.2025
11.02.2025
01.02.2025