26.02.2020 17:02 Бишкек 1289

Хитойдан келган қирғизистонлик талабалар карантиндан кейин уйларига кетдилар

БИШКЕК. 26 фев – Альянс-Пресс. Бугун Хитойнинг Урумчи шаҳридан келган 40 нафар Қирғизистон фуқароси (талабалар)га 14 кунлик карантиндан кейин саломатчилиги қониқарли ҳолда уйларига боришлари учун рухсат берилди. Бу хақда Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилган.


“Уларнинг барчаси “Ак-Жол” назорат  пунктидан ўтганда, зарурий  текширув чоралари кўрилгандан сўнг вақтинча карантин пунктига жойланган эдилар. Карантин вақти давомида талабаларда  икки бора тожли вируснинг янги белгилари йўқлиги аниқланланган ” – дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлигида.

Карантин даврида улар билан фақат медицина хизматчилари мулоқот қилганлар.

Эслатиб ўтиш жоиз, 2020 йилнинг  13 февралида Хитойнинг Урумчи шаҳридан келган 40 нафар Қирғизистон талабалари Қозоғистоннинг маъсуллари кўмагида  Олмаота шаҳридан Бишкекка кузатиб келинган эди.

Шу таъкидлаб айтиш керакки жорий 26 февралга қадар Қирғизистонда тожли вирусга чалинганлар йўқ.
 
Бўлим мақолалари
03.04.2024
18.12.2023
09.12.2023
24.11.2023
07.09.2023
03.05.2023
13.04.2023
31.03.2023
18.11.2022
28.10.2021