28.02.2020 17:59 Бишкек 1406

Япония касалхонасидаги қирғизистонликда тожливирус аниқланди

БИШКЕК. 28 фев –Альянс-Пресс. Бугун Қирғизистон пойтахтида ўтказилган матбуот анжуманида Ташқи ишлар вазири ўринбосари Нурлан Абдурахманов илгарироқ саёхат лайнерида бўлган қирғизистонликда тожливирус аниқланганини ошкорлади.


Амалдорнинг сўзлари бўйича япон шифокорлари 26 феврал куни  қирғизистонлик сайёҳдан учинчи бор анализ олганда тожливирусни топганлар. Ҳозирги пайтда беморнинг аҳволи анча яхши, «касаллик енгил тарзда ўтмоқда». Бироқ у бу дарддан ҳолос бўлгунга қадар Токионинг касалхонасида қолиши таъкидланмоқда.
Илгари биз ватандошимизни саёхат жараёнида тожливирус билан оғриган киши билан бир каютасида бўлганлигини ёзган эдик.
Дунё бўйлаб саёхатга чиққан Diamond Princess  номли кемада 3,7 минг пассажир бўлиб, улардан 542 таси тожливирусга чалинган.
 
Бўлим мақолалари
03.04.2024
18.12.2023
09.12.2023
24.11.2023
07.09.2023
03.05.2023
13.04.2023
31.03.2023
18.11.2022
28.10.2021