02.06.2020 10:48 Ўш вилояти 130

Қирғизистоннинг ДМҲКси қўшни давлатда қидирувда бўлган “Ҳизбут -Таҳрир” аъзосини қўлга олган

ЎШ. 1 июнь – Альянс – Пресс. Қирғизистоннинг Ўш вилоятида ўзининг экстремистик фаолияти бўйича қўшни давлатларнинг бирида қидирувда бўлган “Ҳизбут -Таҳрир” экстремистик ташкилотнинг аъзоси қўлга олинган. Бу хақида Қирғизистон Республикаси ДМҲК матбуот хизмати хабар берган


Миллий ҳавфсизлик хизмати аниқлаштирувига қараганда,  қўлга олинган киши “Ҳизбут -Таҳрир” ташкилотининг халқаро медиа марказининг фаол аъзоси экан. У экстремистик материалларни Марказий Осиё ҳудудига  тарқатиш бўйича маъсул бўлган. ДМҲК унинг уйи тинтув қилинганда ноутбук, модемлар , бир неча мобил телефонлар ва сим карталар ашёвий далил сифатида олинганини қайд этмоқда.

«2020 йилнинг 28 майида Ўш вилоятида оператив-қидирув тадбири чоғида қўшни давлатнинг ҳуқуқпоспонлари экстремизмда айблаб, қидирув эълон қилган 49 ёшдаги  “Ҳизбут -Таҳрир” диний-экстремистик  ташкилотининг фаол аъзосини ҳибсга олган», -дейилади мамлакат ҳавфсизлик хизмати хабарномасида.

Айни пайтда  белгиланган халқаро тартиботга кўра, қўлга олинган М.И  исм - шарифли шахсни тегишли жазо олиши учун қўшни давлатнинг тегишли органларига ўтказиб бериш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.
 
Бўлим мақолалари
04.07.2020
20.06.2020
21.05.2020
13.05.2020
14.04.2020
01.04.2020
31.03.2020
16.03.2020
28.01.2020
24.01.2020