17.12.2015 01:14 Бишкек 3303

Янги йил

Янги 2016 йил олдидан Бишкекдаги Олатоғ марказий майдонида мамлакатнинг бош арчасини ўрнатдилар

 
Кириб келаётган янги  2016 йил олдидан Бишкекдаги Олатоғ марказий майдонида мамлакатнинг  бош арчасини ўрнатдилар. Мамлакатнинг бош арчаси 25 метрлик йиғма метал конструкциядан иборатдир. Унинг остки айланаси хажми 12 метр. Йиғма метал устидан суний арча шоҳлари осилган . Бу конструкция Хитойдан сотиб олинган.

Марказий майдондаги илгариги  арча 23 метрли  метал каркасдан иборат бўлган. Унга табиий арча шохлари ўрнатилар эди. Арча ости пишиқ бўлмагани сабаб майдон узра «юз тубан» тушган пайти ҳам бўлган. Шунинг учун янги арча остига 20 тоннадан зиёд ФСК бетон плитаси ўрнатилди. «Бишкексвет» муниципал корхонаси ходимлари арча узра 64 минг светодиод лампаларни ўрнатдилар. Марказий арчани ўрнатишда шунингдек муниципал «Тозалик» корхонаси ҳам иштирок этмоқда. Пойтахт мэрияси берган хабарга кўра марказий арча чироқлари тантанавий равишда 19 декабр куни соат 18:00 ёндирилади.
 
Бўлим мақолалари
30.03.2024
04.03.2024
16.02.2024
12.02.2024
10.02.2024
05.02.2024
11.01.2024
20.12.2023
05.12.2023
13.11.2023