21.12.2015 22:23 1352

Луқма

Молия вазирлиги 10 шоҳкурси ва 2 планшет сотиб олишдан бош тортди

Ёмон бўляпди. Жамоатчилик қутуриб кетиб, аламини депутатлардан эмас, уларнинг янги ўлтирмоқчи бўлган шоҳкурсиларидан олди. Ижтимоий сайтларни айтмайсизми?! Бай-бай улар бечора парламентимизга ва яна мойли жой бўлган молия вазирликка ўрнашмоқчи бўлган  шоҳкурсиларни талаб қўйдилар-а! Буни қаранга бир депутат учун сотиб олинадиган шоҳкурси-кресло 285 АҚШ доллари турармиш? Ахир бу унча кўп чиқим эмаску! Атиги 120 депутатга бўлгани 2 миллион 600 минг сўм қирғизистонлик солиқ тўловчининг гарданига тушар эди. Энди бу» оғзига элак тутиб бўлмайдиган» электоратни деб, халқ ноибларимиз ўзларидан кўпчиликлари илгариги чақирувда ўтириб берган, сийқаси чиққан шоҳкурсиларда қонун чиқаришга мажбурлар. Ахир кенг жамоатчиликка қандоқ ҳам тушунтирса бўларди: «янги  ўриндиқда, янги қонун яхши чиқишлигини». Энди бу ердан яхши қонун чиқмаса, жавобгарчилиги оммавий фикр гарданига тушади. Халқ ардоғига етишган инсонлар бола сингари гап, уни айтганини қилиш зарур эди.
Ҳаммасидан ҳам молия вазирлиги шоҳкурсиларига қийин бўлди.  Қандай келишим эди-я?! Вазирлик  10 та шоҳкурсини атиги 284 минг 600 қирғиз сўмига сотиб олмоқчи бўлаётувди. Бечора молия вазирлиги!  У бу шоҳкурсиларни  конференс-залга ажнабий ҳамкорларнинг юмшоққина жойлари учун мўжжаллаб қўймоқчи эди. Йўқ, дарғазаб оммавий фикр ажнабийларнида юмшоқ жойлардан мосуво қилди. Шоҳкурсиларку майли, омманинг феъли абади икки донагина умимий баҳоси 228 минг сўмгина турган шаҳсий планшетларга нисбатан қарши туриб қолганига нима ҳам дейсиз?! Молиячилар «Ҳой инсоф бергур ижтимоий фикр – биз  ҳисоб – китоб билан шуғулланамиз,бизлар катта хажмдаги сонларни ҳисоблаймиз. Бизларни ўз замонимиздан ортда қолдирма»-деган иддаоларини ҳам, шу жамоатчилик хуш кўрмади-я! Бечора миллионларни чангаллаган молия вазирлиги «кўрмоқ бор, емоқ йўқ» қабилида шумшайиб , бу замоннинг ортиқчилиги эмас, заруратчилигидан воз кечиб ўтириб қолди  эски курсисида! Ҳай аттанга ! Ўзи бу жамоатчиликка бир нима бўлган. Ҳали бунга кресла ёқмайди, ҳали планшет… Яна буларга бировларни коллектив ўтиришлари ҳам ёқмай қолган. Мана яқинда шу оммавий қирғин фикрни деб, бечора миллионлаб фойда топаётган Бишкекдаги «Манас» Халқаро ҳаво бандаргоҳи хизматчилари Янги йил базмидан воз кечдилар. Яна олдида жамоатчилик нима кирдикорлар қиларкин буни «Вақт» кўрсатади. Альянс-Пресс эса ёзиб туради шоҳкурсисиз албатта..Эҳе қўрқмаганнинг жони қанча экан-а?!
 
Бўлим мақолалари
20.02.2018 20 март куни Жаҳон Банкининг директорлар Кенгаши Қирғизистонга «Диджитал CASA» бўйича кредит бериш бўйича қарор қабул қилади
Қирғизистон жамиятни «Диджитал CASA» лойиҳаси бўйича рақамли трансформация қилиш учун Жаҳон Банки билан музокара юргизди
18.02.2018 Молия полициясида катта ўзгаришлар – бу маҳкама коррупция билан жиддий курашади
ҚР Ҳукумати қошидаги иқтисодий жиноятчилик билан кураш бўйича давлат хизматида катта ўзгаришлар олдида турибди
08.02.2018 Қирғизистон Республикасига ускуналар олиб келадиган фирма бож тўловини унитган
Божхона тўловларида йўл қўйилган саркашлик, фирмага қимматга тушади
03.02.2018 Сармоялар бўйича Агентлик директори: «Хуавэй» компанияси ҳодимлари бўйича барча жиноий ишлар ёпилган. Уларни суд оқлаб чиқди”
Суд қарори қатъий, шикоятга ўрин қолмаган...
25.12.2017 Чинара Айтбаева Қирғизистонга ташқаридан берилаётган ёрдамлар ноўрин сарфланаяпди деган фикрда
ҚР Молия вазирлигининг жамоат кенгашида фаолият кўрсатаётган Чинара Айтбаева Қирғизистонда халқаро грантлар ва кредитлар самарасиз равишда сарфланаётганини айтган
21.12.2017 «Норин» ЭИМда криптовалюта «топишади»
«Тоза коом» лойиҳаси бўйича Кенгаш мажлисида шу кунларда «Норин» Эркин иқтисодий минтақаси раҳбарияти сўнги пайтларда Хитойдан келган сармоядорлар билан компьютер технологиялардан фойдаланган ҳолда криптовалюта топиш тўғрисида келушувга эришганлиги хақида маълумот берилди
23.11.2017 Райимбек Матраимов Давлат божхона хизмати раиси ўринбосарлигидан бўшатилди
Райимбек Матраимовнинг эгаллаб турган лавозимидан озод этилгани хақида ҚР Ҳукумати матбуот хизмати маълум қилди
15.11.2017 Қирғизистон жамғармавий биржаси президенти “Мегаком” компаниясини яна бир бор сотилмагани сабаб, халқ IPOси хақида ўйлаб кўриш вақти келди, деган фикрда
"Мегаком" компаниясининг акцияларини халқ IPOси деб номланган биржага чиқариб, ҳусусийлаштириш керак...
30.10.2017 Янаги йилнинг апрелида Юқори технологиялар парки 500 хизматчи ва 10 миллион доллар экспорт босқичига кўтарилади
Юқори технологиялар парки Қирғизистонда ўсмоқда ва ривожланмоқда
25.10.2017 Миллий банк «бор-буди»ни картага тикади
ҚР Миллий банки Қирғизистон Республикасида нақ пулсиз тўловларга банк карточкалари орқали пул ўтказиш учун янги беш йиллик дастурни (2022 йилгача) ишлаб чиқди