25.08.2020 00:23 Бишкек 92

ҚСДПчи Анвар Ортиқов қандай қилиб "Филдан пашша ясаган"?!

БИШКЕК. 24 август – Альянс-Пресс. Жаҳли чиққан ҚСДПчи Жусупжан Жээнбеков партиядоши Анвар Ортиқовнинг бўйнидан маҳкам ушлаб, адабини бериб қўймоқчи бўлган экан, социал-демократчилар уларни базўр ажратиб олишибди…


 «Гезиттер.орг» сайти 24 август кунги чиқишида ҚСДПдан 2007 йили парламентга сайланган Жусупжан Жээнбеков хақида хабар берган. Ушбу депутат ўз вақтида муҳолифат партия бўлган ҚСДПнинг сафида бўлиб, Қурбонбек Бакиев хукуматига қарши тура олган.
 Бугунда эса у қамоқда ўтирган дўсти Алмазбек Атамбаевнинг ўғилларига далда бермоқ учун ҚСДП партияси тизмасида 7 ўринда яна сайловга отланди. Бироқ унинг яна бир кекса партиядоши Анвар Ортиқовнинг “пашшадан фил ясаган” гаплари Жусупжан Жээнбековнинг асабига қаттиқ текканмиш. Яна Анвар Ортиқович бу гапларни ўзбекча айтганмиш. Жаҳли чиққан Жусупжан Жээнбеков Анвар Ортиқовнинг бўйнидан маҳкам ушлаб, адабини бериб қўймоқчи  бўлган экан, социал-демократчилар уларни базўр ажратиб олишибди. ..Бу кўнгилсиз воқеадан кейин Анвар аканинг “духи” тушиб кетганмиш.
Ёши бир жойга бориб қолган оқсақол депутатимизга  ташқарида кузатувчи бўлиб турганлар нима ҳам дейиши мумкин!?  Бу гапларни эшитганлар Анваржон Ортиқовга : “Қариган чоғингизда сиёсатга илашиб, ўзингизни ва бизни кулкуга қўйишни бас қилмайсизми , бўлдида энди навбатни сиз ҳам ёшларга беринг”,- демайдими?!
 
Бўлим мақолалари
01.09.2020 Президент Сооронбай Жээнбеков ҳамкасби Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни ва ўзбек халқини Ўзбекистон мустақиллиги куни билан муборакбод этди
БИШКЕК. 1 сентябр – Альянс-Пресс. Президент Сооронбай Жээнбеков ҳамкасби Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни ва ўзбек халқини Ўзбекистон мустақиллиги куни билан муборакбод этди. Бу хақда президент матбуот котибияти хабар қилди
31.08.2020 Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон халқини ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбековни Мустақиллик куни билан муборакбод этди
БИШКЕК.31 август – Альянс-Пресс. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон халқини ва Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбековни Мустақиллик куни билан муборакбод этди. Бу хақда Қирғизистон Республикаси Президенти матбуот котибияти хабар қилди
27.08.2020
19.08.2020
08.08.2020
18.07.2020
03.07.2020
01.07.2020
24.06.2020
22.06.2020