25.08.2020 17:38 Бишкек 240

Энди «Кыргызстан» сайловга қатнаша олмайди! «Бир бол» га эса йўл очилди…

БИШКЕК.25 август – Альянс-Пресс. Қирғизистон Республикаси Бош сайлов қўмитаси ўзининг бугунги ишчи йиғилишида «Кыргызстан» партиясининг ҳужжатларини қайтариш хақида қарор қабул қилди. Бу хақида Қирғизистон Республикасининг БСК си матбуот котибияти маълум қилди.


Қирғизистон Республикаси Бош сайлов қўмитасининг Ишчи гуруҳининг кенгайтирилган мажлиси «Кыргызстан» партияси  Қирғизистон Республикаси  Конституциясининг 61 моддаси «Қирғизистон Республикаси Президенти ва Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгаши депутатларини сайловлари» хақидаги қонунда белгилангандек, сайловлар бошлангунга 40 кун қолгунича, ва охирги белгиланган куннинг (яъни жорий 2020 йилнинг 24 августининг)18:00 соатига қадар ўзининг номзодлари рўйхатларини топширмагани сабабидан Марказий сайлов қўмитасига ушбу партиянинг ҳужжатларини қайтариб беришни тавсия қилди.

«Кыргызстан» партиясининг Қирғизистон Парламенти депутатлигига сайловларида иштирок эта олмаслиги бир гуруҳ сиёсатчиларнинг олдиндан тузган режаларини  барбод бўлишига сабаб бўлди.

Негаки сиёсатшунос - таҳлилчиларнинг кўпчилик қисми «Биримдик»  билан «хукумат томонидан розилик олган» партиялар сафига «Мекеним Кыргызстан » билан «Кыргызстан» сиёсий партияларини ҳам қўшиб келишаётган эди. Агарким Марказий сайлов қўмитаси рўйхатидан ўтган ўндан зиёд партиялар орасидан  беш ёки олти партия парламентдан жой олган тақдирда ҳам юқоридаги  «Биримдик» ,«Мекеним Кыргызстан » ва «Кыргызстан» партиялари бирикиб коалиция тузиши ҳам мумкин эди.  

«Кыргызстан» партиясининг сайловларда иштирок этмаслиги, бу «кучли учлик» деб тан олинган партиялардан кейинги «Бир Бол», «Ата - Мекен», «Республика», «Бутун Кыргызстан», «Реформа», «Чон Казат» партияларининг имкониятларини кучайтириб қўйди.

Демакки, кейинги олти партия ичидан Қирғизистон Жогорку Кенгашида мамлакатнинг шимоли ва жанубида тенг қамровли ячейкалари мавжуд бўлган «Бир Бол» ва  «Ата - Мекен» партиялари жой олишлари мумкин  бўлиб қолди…
 
Бўлим мақолалари
18.09.2020 Халқимизнинг сайловларга муносабати ўзгардими?
БИШКЕК.18 сентябр – Альянс-Пресс. Бугун кўпчиликни Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгашига сайловлар қай тарзда ўтиши қизиқтирмоқда. Бу сафарги сайловларда овоз сотиб олиш ҳоллари бўладими-йўқми?! Айнан шу масала хақида журналист Семетей Талас ўғли «Фабула пресс» газетасининг бугунги №50 сонида фикр билдирган.
11.09.2020
08.09.2020
04.09.2020
02.09.2020
29.08.2020 «De факто» : «Мекеним Кыргызстан» партияси сайлов кодексини бузмоқда, дейди
БИШКЕК.29 август – Альянс-Пресс. Кеча пойтахт газетаси «De факто» ўз саҳифасида «Мекеним Кыргызстан» партияси сайлов кодексини қўпол равишда бузаётганини эътироф этди. 23 августдан бошлаб интернетда «Мекеним Кыргызстан» партиясининг номига ўхшаш темадаги қўшиқ янграмоқда. Қўшиқда «Мекеним Кыргызстан» сўзи бир неча бор такрорланаётгани учун, бу сайлов кампаниясини белгиланган 4 сентябрдан аввал бошлаб юборганини англатади, деб ёзади газета.
28.08.2020 Ташайсан яшайсанда!? «Бутун Кыргызстан» партиясини Турсунбой Бакир ўғли судга бермоқчи!
БИШКЕК. 28 август – Альянс-Пресс. Ютуби ижтимоий тармоғининг видео лавҳалари бирида «Бутун Кыргызстан» партиясидан парламентга отланган сиёсатчи Турсунбой Бакир ўғли чиқиш қилди. Собиқ парламент вакили Жогорку Кенгашга номзодлар тизмасида биринчи ўнлик ваъда қилинганини бироқ «Бутун Кыргызстан» партияси лидери Адахан Мадумаров уни огоҳлантирмай орқа ўринларга силжитиб юборганидан шикоят қилди.
25.12.2019
23.12.2019
22.12.2019