28.08.2020 15:41 Бишкек 146

Ташайсан яшайсанда!? «Бутун Кыргызстан» партиясини Турсунбой Бакир ўғли судга бермоқчи!

БИШКЕК. 28 август – Альянс-Пресс. Ютуби ижтимоий тармоғининг видео лавҳалари бирида «Бутун Кыргызстан» партиясидан парламентга отланган сиёсатчи Турсунбой Бакир ўғли чиқиш қилди. Собиқ парламент вакили Жогорку Кенгашга номзодлар тизмасида биринчи ўнлик ваъда қилинганини бироқ «Бутун Кыргызстан» партияси лидери Адахан Мадумаров уни огоҳлантирмай орқа ўринларга силжитиб юборганидан шикоят қилди.


Бакир ўғлининг айтишича,  партиянинг съездининг тасдиқлови билан у номзодлар рўйхатининг олдинги қатори бўлган. Бироқ  ундан партия лидери Адахан Мадумаров 200 тысяч доллар беришни талаб қилганмиш. Собиқ депутат шу ўрнида қолиши учун 10 минг доллар таклиф қилганмиш. Лекин минг афсуски ўн мингаям мушук офтобга чиқмай қўйибди шекилли пулдор номзодлар Турсунбой Бакирни тизмадан бира тўла силжитиб юборишганмиш.

Номзодлар тизмасини текшириб, ўз фамилияси ўрнини билиб олай деса ўзгартирилган рўйхатни Адахан Мадумаров  беркитиб олиб кўрсатмаяпди экан.

Турсунбой Бакир ҳам анойилардан эмас, агар партия мутаъсадилари уни қайтиб ўз ўрнига қўймасалар, унинг ўзи   «Бутун Кыргызстан»ни  судга бериб ҳумордан чиқмоқчи.

 Лекин генералитет билан ( бир томонида генерал Омурбек Суваналиев, иккинчи томонида генерал Курсан Асанов)  ўралган Адахан Мадумаров ҳам ўз фикрида  қаттиқ турибди экан. Улар суддан чўчийдиганга ўхшамасмиш. Буларнинг қаттиқ туришидан норози бўлиб «Бутун Кыргызстан»дан кечишиб,  собиқ Бош вазир Темир Сариев ва экс депутатлар Кубанычбек Исабеков, Мурадыл Мадеминов, Абдыманап Кутушевлар тарк этишибди…
 
Бўлим мақолалари
18.09.2020 Халқимизнинг сайловларга муносабати ўзгардими?
БИШКЕК.18 сентябр – Альянс-Пресс. Бугун кўпчиликни Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенгашига сайловлар қай тарзда ўтиши қизиқтирмоқда. Бу сафарги сайловларда овоз сотиб олиш ҳоллари бўладими-йўқми?! Айнан шу масала хақида журналист Семетей Талас ўғли «Фабула пресс» газетасининг бугунги №50 сонида фикр билдирган.
11.09.2020
08.09.2020
04.09.2020
02.09.2020
29.08.2020 «De факто» : «Мекеним Кыргызстан» партияси сайлов кодексини бузмоқда, дейди
БИШКЕК.29 август – Альянс-Пресс. Кеча пойтахт газетаси «De факто» ўз саҳифасида «Мекеним Кыргызстан» партияси сайлов кодексини қўпол равишда бузаётганини эътироф этди. 23 августдан бошлаб интернетда «Мекеним Кыргызстан» партиясининг номига ўхшаш темадаги қўшиқ янграмоқда. Қўшиқда «Мекеним Кыргызстан» сўзи бир неча бор такрорланаётгани учун, бу сайлов кампаниясини белгиланган 4 сентябрдан аввал бошлаб юборганини англатади, деб ёзади газета.
25.08.2020 Энди «Кыргызстан» сайловга қатнаша олмайди! «Бир бол» га эса йўл очилди…
БИШКЕК.25 август – Альянс-Пресс. Қирғизистон Республикаси Бош сайлов қўмитаси ўзининг бугунги ишчи йиғилишида «Кыргызстан» партиясининг ҳужжатларини қайтариш хақида қарор қабул қилди. Бу хақида Қирғизистон Республикасининг БСК си матбуот котибияти маълум қилди.
25.12.2019
23.12.2019
22.12.2019